https://sputniknews-uz.com/20210405/namanganda-maxsus-bogchada-issiq-suvdan-kuygan-olti-yoshli-bola-vafot-etdi-18147473.html
Наманганда махсус боғчада иссиқ сувдан куйган олти ёшли бола вафот этди
Наманганда махсус боғчада иссиқ сувдан куйган олти ёшли бола вафот этди
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Наманган вилояти Давлатобод туманидаги махсус боғча тарбияланувчиси қаттиқ куйиш оқибатида вафот этди.
2021-04-05T10:42+0500
2021-04-05T10:42+0500
2021-04-05T10:42+0500
наманган вилояти
мактабгача таълим
ҳодисалар
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews-uz.com/img/07e4/0b/17/15462595_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_2b6613c4ecd18f3e97ab3b94b4257801.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Наманган вилояти Давлатобод туманидаги махсус боғча тарбияланувчиси қаттиқ куйиш оқибатида вафот этди.Вилоят прокуратураси хабарига кўра, ҳодиса тумандаги 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида 2021 йил 5 феврал куни рўй берган. Олти ёшли У.Ҳ. иссиқ сув жўмрагини очиб юборган ва эҳтиётсизлиги оқибатида 2-даражали 65 фоиз куйиш тан жароҳати олган. Натижада у вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига ётқизилган. У.Ҳ. 2019 йил 27 февралидан мазкур болалар боғчасида ақлий ривожланишнинг орқада қолиши ташхиси билан тарбияланаётган бўлган. Болакай куйиш оқибатида 24 февраль куни вафот этган. Наманган вилоят СТЭБнинг 24 февраль кунги 70-сонли хулосасида марҳум У.Ҳ.нинг ўлими қайноқ сувдан бош, юз ва тананинг бошқа қисмлари 2, 3-даражали 70 фоиз куйиши асорати натижасида полиорган юрак қон-томир етишмовчилиги натижасида юз бергани ва мурда танасида куйишдан бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган. Хабарда билдирилишича, мазкур ҳолатга тергов йўли билан баҳо бериш зарурияти туғилган. Шу боис Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одам ўлишига сабаб бўлса), 207-моддаси 1-қисми (мансабга совуққонлик билан қараш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса)билан жиноят иши қўзғатган.Вилоят прокуратураси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
https://sputniknews-uz.com/20210124/lik-zhonlar-ortidan-9835-mln-smni-margan-bocha-mudirasining-kirdikorlari-fosh-bldi-15852707.html
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews-uz.com/img/07e4/0b/17/15462595_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_9dd62648f2fbb795fa9910bbc66abab7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
наманган вилояти, мактабгача таълим
Наманганда махсус боғчада иссиқ сувдан куйган олти ёшли бола вафот этди
У.Ҳ. 2019 йил 27 февралидан мазкур болалар боғчасида ақлий ривожланишнинг орқада қолиши ташхиси билан тарбияланаётган бўлган.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Наманган вилояти Давлатобод туманидаги махсус боғча тарбияланувчиси қаттиқ куйиш оқибатида вафот этди.
Вилоят прокуратураси
хабарига кўра, ҳодиса тумандаги 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида 2021 йил 5 феврал куни рўй берган. Олти ёшли У.Ҳ. иссиқ сув жўмрагини очиб юборган ва эҳтиётсизлиги оқибатида 2-даражали 65 фоиз куйиш тан жароҳати олган. Натижада у вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига ётқизилган.
У.Ҳ. 2019 йил 27 февралидан мазкур болалар боғчасида ақлий ривожланишнинг орқада қолиши ташхиси билан тарбияланаётган бўлган. Болакай куйиш оқибатида 24 февраль куни вафот этган.
Наманган вилоят СТЭБнинг 24 февраль кунги 70-сонли хулосасида марҳум У.Ҳ.нинг ўлими қайноқ сувдан бош, юз ва тананинг бошқа қисмлари 2, 3-даражали 70 фоиз куйиши асорати натижасида полиорган юрак қон-томир етишмовчилиги натижасида юз бергани ва мурда танасида куйишдан бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган.
Хабарда билдирилишича, мазкур ҳолатга тергов йўли билан баҳо бериш зарурияти туғилган. Шу боис Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одам ўлишига сабаб бўлса), 207-моддаси 1-қисми (мансабга совуққонлик билан қараш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса)билан жиноят иши қўзғатган.
Вилоят прокуратураси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.