Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Ўзбекистонда қамоқхоналар фаолияти босқичма-босқич рақамлаштирилади

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишКолючая проволока
Колючая проволока - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Маҳкумларни “электрон назорати”ни таъминловчи ахборот технологиялари жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасалари фаолияти босқичма-босқич рақамлаштирилади. Бу 26 март куни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда айтилган.
Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитасида” жорий йил 10 май кунига қадар Ҳукуматнинг тегишли қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилган.
Унга кўра маҳкумларни “электрон назорати”ни таъминловчи ахборот технологияларини жорий этган ҳолда муассасалар фаолиятини рақамлаштириш режалаштирилмоқда.
Хусусан:
ходимларнинг персонал видеорегистратор (бодикамера) билан хизматни ўташ тартибини татбиқ этиш;
маҳкумларнинг жазони ўташ тартибини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида кузатиш ва мустақил назорат қилиш имкониятига эга интеллектуал камералар (“Smart”) тизимини муассасаларга ўрнатиш;
тақиқланган буюмларни олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида муассасаларнинг назорат ўтиш жойларида бодисканерларни ўрнатиш;
жазони ўташ жараёнида маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги “ахборот портрети”ни тузиш ва озодликка чиқишидан 2 ой олдин яшаш жойи бўйича ҳудудий ички ишлар органларига хабар бериш имкониятини берувчи ягона электрон тизимни яратиш.
Чора-тадбирларни амалга оширишнинг дастлабки муддати 2021-2023 йилллар белгиланган. Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала