Россия

Россия доллардан воз кечиши учун неча йил керак бўлади – эксперт жавоби

© СС0 / Unsplash / Infrarate.comКупюра, иллюстративное фото
Купюра, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Россия ўз иқтисодида долларни таъқиқлаш ниятида эмас, шунчаки бошқа валюталарда ҳисоб-китоб қилиш учун қулай шароит яратишни истайди.
ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Россия доллардан тўлиқ воз кечиши учун 4-5 йил керак бўлади, деди РИА Новостига инвестициялар бўйича эксперт Максим Шеин.
Бироз олдин Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр ПанкинАҚШ сиёсатининг кутилмаган томонга бурилиши эҳтимоли юқори бўлгани сабабли ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан фойдаланишни ноқулай қилмоқда. Шу сабабли Россия савдо алоқаларида долларни чеклашга қарор қилганини хабар қилган эди.
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2018
Дунёда
Россия ҳукумати доллардан воз кечиш режасини тайёрламоқда - ОАВ
“Доллардан воз кечиш мавзуси сўнгги йилларда кўп маротаба кўтарилган эди, лекин бу сафар у биринчи бор давлатнинг расмий курси сифатида эълон қилинди. Россия АҚШ валютасидан фойдаланмасликни назарда тутувчи тизим қуриши ҳақида гапирди. Бунинг учун 4-5 йил керак бўлади, чунки йиллар давомида шаклланган савдо ва банк амалиётларини қайта кўриб чиқиш керак бўлади”, - дейди Шеин.
Айни дамда Россияда бунинг учун барча шароитлар мавжуд: етарли даражада олтин заҳиралари жамланган, долларжа ҳисобланадиган молиявий активлар миқдори ҳам камайтирилган, янги тўлов тизими ишга туширилган. Савдо ҳамкорларнинг ҳам доллардан воз кечиш истаги бор. Ундан ташқари АҚШ томонидан ҳам бунинг учун етарлича асослар яратилмоқда (АҚШ президентининг Россияга қарши қаратилган кескин баёнотлари), - дейди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ўзининг санкциявий сиёсати билан долларга ва АҚШ давлат қарзига бўлган ишончни бузаётганини бир неча маротаба таъкидланган эди. Шу билан бирга Россия ҳукумати иқтисодда долларни таъқиқлаш ниятида эмас. Улар шунчаки бошқа валюталарда ҳисоб-китоб қилиш учун қулай шароит яратишни назада тутади, холос.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала