Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг

“Сколково” Ўзбекистон инновацион ривожланишига қандай ҳисса қўшмоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишПредседатель фонда "Сколково" Аркадий Дворкович
Председатель фонда Сколково Аркадий Дворкович - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Дворкович кўргазманинг асосий "Ўсиш драйверларини қидиришда жаҳон саноат ишлаб чиқариши" стратегик сессиясида сўзга чиқди
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Айни дамда Тошкентга ташриф буюрган "Сколково" фонди раиси Аркадий Дворкович Sputnik мухбирига мазкур ташкилот томонидан Ўзбекистон инновацион ривожланишига қандай ҳисса қўшмоқчи бўлгани ҳақида гапириб берди.
5-7 апрел кунлари Ўзбекистон пойтахтида "Иннопром" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Дворкович кўргазманинг асосий "Ўсиш драйверларини қидиришда жаҳон саноат ишлаб чиқариши" стратегик сессиясида сўзга чиқди.
“Сколково” фонди раиси сўнгги 2 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик кескин фаоллашганини таъкидлади. Россия компаниялари бирин-кетин Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда.
Иннопром-2021: самые передовые технологии от российский и зарубежных компаний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Видео
Россия компаниялари Тошкентга нималарни олиб келишди
"Биз республика раҳбарияти билан устувор вазифа бўлган сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар, мутахассисларни ўқитиш (биринчи навбатда IТ соҳасида) ва саноатга рақамли технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилдик. Сколково республиканинг етакчи компаниялари учун юқори технологиялар соҳасида потенциал шерикларни танлайди, меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда ёрдам беради, ўзбек компанияларининг Россия бозорига кириш учун кўмаклашади", - деди Дворкович.
6 апрел куни “Иннопром” доирасида "Рақамли ишлаб чиқариш: самарали технологиялар ва ёндашувлар" сессиясида шерикларидан бири “Сколково” бўлди. Унда фонд вице-президенти, ривожланган ишлаб чиқариш технологиялари кластерининг ижрочи директори Алексей Беляков иштирок этади.
Шу куни “Сколково” инновациялар бўйича бош вице-президенти Кирилл Кай "Пандемияга қарши кураш даврида соғлиқни сақлаш тизими учун саноат" сессиясида модераторлик қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала