Тошкентда "Иннопром-2021" халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВыставка Иннопром 2021 в Ташкенте
Выставка Иннопром 2021 в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия томонидан ташкил қилинган машинасозлик, металлургия, энергетика, кимё ва фармацевтика саноатларига бағишланган халқаро кўргазма иш бошлади.
ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Тошкентда "Иннопром-2021" - "Россия-Ўзбекистон" катта саноат ҳафталиги иш бошлади.
Россия саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил қилинган ушбу кўргазмада 300 дан ортиқ компания ва бизнес делегациялар иштирок этади. Кўргазма майдони 12,5 минг м2ни ташкил қилади.
Асосан машинасозлик, металлургия, энергетика, кимё ва фармацевтика саноатлари тақдим этилган кўргазма дастуридан 200дан ортиқ учрашувлар ва 15та бизнес тадбир ўрин олган.

"Иннопром-2021"нинг асосий мақсади - Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликини ривожлантириш, саноатни ривжлантиришнинг янги нуқталарини топиш, бизнес муносабатларни мустаҳкамлашдир, - дейилган расмий маълумотда.

"Иннопром-2021" - халқаро саноат кўргазмасида Россия ва Ўзбекистондан ташқари Франция, Германия, Чехия, Япония, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистоннинг саноат корхоналари ва бизнес-делегациялари иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0