Янги прогноз: Жаҳон банки Россия ўзини тез ўнглашини башорат қилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМосковская биржа
Московская биржа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки экспертлари Россия иқтисодиёти инқироздан кейин кутилгандан ҳам кўра тезроқ қайта тикланишини айтишмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Россия иқтисодиёти инқироздан кейин кутилгандан ҳам кўра тезроқ қайта тикланади. Жаҳон банки экспертлари шундай хулосага келишди – янги прогноз январдагига қараганда анча яхши. Россияда ўсишнинг қайси драйверларини кўришди ва нима тўхтатиб қўйиши мумкин – РИА Новости материалида.

Чекловларнинг бекор қилиниши ва эмлаш

Мамлакатнинг ЯИМ 2021 ва 2022 йилларда мос равишда 2,9 ва 32 фоизга ўсади, деб ҳисоблайди Жаҳон банки (ЖБ). Январь ойида 2,6 ва 3 фоиз ҳақида гапиришганди. “<...> Пандемия оқибатлари таъсири аста-секин сусайиши билан қайта тикланиш ўсиши кутилмоқда”, - дея қайд этишган Европа ва Марказий Осиё иқтисодиёти ҳақидаги маъруза муаллифлари.
2020 йилда ЯИМ йўқотишлари кўпларникига қараганда камроқ экан – 3,1 фоиз. Ва бу прогнозни ўзгартириш учун асос бўлган.
Чекловларнинг юмшатилиши фаол ўсишга кўмаклашади. Россия коронавируснинг иккинчи тўлқини сабаб локдаун эълон қилмади, бу инқироздан тезроқ чиқиб кетиш имконини берди. Жаҳон банки мамлакат COVID-19нинг учинчи тўлқинига чап беришидан келиб чиқмоқда.
Товарные составы на железнодорожной станции Яничкино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Янги суперцикл: Нефт бозорида бешинчи ўсиш тўлқини бошланади
ЖБ экспертлари Россия вакцинаси ва бошланган эмлаш ишларини кучли драйвер деб ҳисоблашади. Шу билан бирга хатарларни ҳам кўрсатишмоқда: агар аҳоли истар-истамас эмланса, эпидемия давом этади.
Ғарбнинг навбатдаги санкциялари салбий таъсир кўрсатади. Банк сектори шубҳа туғдиради. Иқтисодчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ипотека бозори ҳаддан зиёд куйиб кетади ва бу активларнинг сифатини ёмонлаштириши ва молиявий ташкилотлар даромадини камайтириши мумкин.

Қашшоқлик даражаси ва бюджет

ЖБ мамлакатда қашшоқлик даражаси ўтган йилга қараганда камаяди деб тахмин қилишмоқда, аммо 2022 йилга қадар пандемияга қадар кўргатгичлардан юқори бўлади. Маъруза муаллифлари ҳукуматнинг ижтимоий чоралари янада қашшоқлашиб кетишга йўл қўймаган.
Декабрь ойида бу ҳақда ЖБнинг Россиядаги ваколатхонаси директори Рено Селигманн ҳам айтганди. У ҳукуматнинг инқирозга қарши хатти-ҳаракатларини қайд этганди.
Работа нефтяных станков - качалок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Қош қўяман деб кўз чиқариш: Нега Россияга ўта қиммат нефть фойдали эмас
Давлат бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш харажатларини оширди. Боз устига Марказий банкнинг каттагина молиявий захиралари мавжуд. Инқирозга қарши қуйилишни экспертлар ЯИМнинг 4 фоизига баҳолашди (тўрт триллион рублдан зиёд). Бу мамлакатни камбағаллашишдан тутиб турган.
Меҳнат вазирлиги аввалроқ қашшоқликнинг 13 фоиз даражаси ҳақида маълум қилганди. Бу деярли 20 миллион киши.
Шунингдек. ЖБ бюджетга оид прогноз қилди. Ўтган йил 4,1 триллионлик рубль дефицит ёки ЯИМ 3,8 фоизи билан ниҳояланди. 2021 йилда 1,8 фоизни башорат қилишмоқда. 2022 йил эса даромад кўпроқ бўлади.

Рецессия якунланди

Март ойи ўрталарида “Олий иқтисодиёт мактаби” миллий тадқиқот университети " (НИУ ВШЭ) экспертлари рецессияни ниҳояланди деб ҳисоблаш мумкинлигини маълум қилишганди.
Иқтисодчиларнинг тушунтиришларича, ЯИМ учинчи ва тўртинчи чоракларда 4,2 ва 1,7 фоиз, асосий капиталга сармоялар эса 1,2 ва 0,4 фоизга кўпайган.
Экспертлар сармоя фаоллигининг нисбатан секин пасайишини ҳам айтишган. Ва бу Россия умуман дунёга қараганда инқирозни оғриқсизроқ бошдан кечираётганининг тасдиқларидан биридир. Постсовет тарихида бу биринчи.

Ҳар қачонгидан ҳам юмшоқроқ

2020 йилда Россия ЯИМ инқирозли 2015 йилга қараганда кўпроқ қисқарди (икки фоиз), аммо 2009 йилга қараганда сезиларли камроқ (7,8 фоиз), дея таъкидлашди таҳлилчилар.
Февраль бошида Россия ҳукуматининг пандемияга қарши курашишдаги хатти-ҳаракатларини Халқаро валюта жамғармаси ҳам юқори баҳолаганди. 2021 йилда мамлакатнинг ЯИМ уч фоизга ошади, келаси йил эса 3,9 фоизга. АҚШ ёки Европа ҳудидига қараганда кўпроқ, - дея башорат қилди ХВЖ. Асосий драйверлар орасида экспертлар коронавирусга қарши оммавий эмлаш, аҳоли ва бизнесга давлат кўмаги, каттагина захиралар ва кам қарзни санаб ўтишди.
Купюра, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Россия доллардан воз кечиши учун неча йил керак бўлади – эксперт жавоби
Россияни истиқболли бозорини “Bloomberg” агентлиги таҳлилчилари ҳам тан олишганди. Улар 17 та мамлакатни иқтисодий ва молиявий барқарорларнинг 11 та кўрсатгичи асосида, хусусан, ЯИМ, ташқи қарз, валюта захиралари, реал фоизли ставка бўйича прогнозни таҳлил қилишган. Россия якуний рейтингда иккинчи ўринни банд этган.
Экспертлар ишончли бюджет профили ва яхши инвестиция позицияси – 30 фоиз ҳамда каттагина халқаро валюта захиралари – 587,1 миллиардни қайд этишган. Дефолт эҳтимоли жуда паст. Шунингдек, “Bloomberg” 2021 йилда Россиянинг етарлича яхши иқтисодий ўсишини – уч фоиз башорат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0