Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Спорт

Дзюдочи Сардор Нуриллаев Осиё чемпиони бўлди

© Пресс-служба Федерации дзюдо УзбекистанаДзюдоист Сардор Нуриллаев завоевал титул чемпиона Азии
Дзюдоист Сардор Нуриллаев завоевал титул чемпиона Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг илк куни Ўзбекистон вакиллари 5 та медалга эга чиқишди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бошланган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг илк куни ўз якунига етди. Унда ўзбекистонлик дзюдочи Сардор Нуриллаев Осиё чемпионига айланди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабарига кўра, -66 кг вазн тоифасидаги дзюдочи Нуриллаев олтин медаль учун кечган беллашувда кореялик Ан Баулга қарши татамига чиққан.
Муросасиз баҳсда Нуруллаев Тошкент “Катта Дубулға” турнирининг олтин медали соҳиби Ан Баулни иппон (иккита вазари) баҳоси эвазига мағлубиятга учратган ва унвонлари ҳисобига Осиё чемпионлигини қўшиб қўйган.
В 2021 году в Ташкенте пройдет чемпионат мира по дзюдо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2020
Спорт
Ўзбек спорти тарихида илк бор: Тошкентда 2021 йил дзюдо бўйича ЖЧ ўтказилади
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова кореялик рақибига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланган. Гулнур Муратбаева, Сита Қадамбоева ҳамда Нилуфар Эрмагамбетова бронза медали учун баҳсда устун келган.
Шу тариқа Осиё-Океания чемпионатининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар биттадан олтин ва кумуш ҳамда учта бронза медалига сазовор бўлишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала