Дунёда

EMA “AstraZeneca” вакцинаси ва тромбоз ҳолатлари ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади

© AFP / HANNIBAL HANSCHKEБутылочка с вакциной "AstraZeneca"
Бутылочка с вакциной AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) вакили AstraZeneca” вакцинаси билан эмлаш ва тромбоз ўртасидаги боғлиқликни тан олди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) вакили “AstraZeneca” вакцинаси билан эмлаш ва тромбоз ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади.

“Фикримча, ҳозир биз бу вакцина билан аниқ боғлиқлик мавжудлигини айтишимиз мумкин. Ҳозирча айнан нима буни келтириб чиқаришини билмаймиз. Яқин соатларда бундай боғлиқлик борлиги ҳақида расман эълон қиламиз, лекин бу қандай рўй беришини англаш олдимизда турибди”, - деган ЕМА вакили Марко Кавалери Италиянинг “Il Messaggero” газетасига берган интервьюсида.

Март ойида Европа иттифоқи давлатларида инглиз-швед компаниясининг “AstraZeneca” вакцинаси билан эмланганларда салбий оқибатлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлаган эди.
Вакцина AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Дунёда
Британияда AstraZeneca билан эмлангач, етти киши тромб туфайли вафот этди
Биринчи бўлиб бу ҳақда Австрия бонг урди. Бу давлатда эмлаш жараёнидан сўнг бир кишида кўпсонли тромбоз юзага келган ва у орадан 10 кун ўтиб вафот этган, яна бир киши эса эмлангандан сўнг ўпка артерияси тромбоэмболияси ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Австриядан сўнг бошқа Европа давлатлари ҳам салбий оқибатлар юзага келаётгани ҳақида хабар қила бошлади.
Европа иттифоқининг айрим давлатлари эҳтиёт чоралари тариқасида ушбу препаратдан фойдаланишни вақтинча тўхтатишга қарор қилишди.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Дунёда
Европадаги ҳолатлардан сўнг AstraZeneca вакцинаси ўз номини ўзгартирди
Аммо Европа регулятори тез орада “АstraZeneca” вакцинасининг хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқлаб, препарат афзалликлари у билан боғлиқ бўлган хатарлардан анча юқорилигини қайд этган.
Шундан сўнг қатор Европа мамлакатлар у билан эмлашни қайта бошлашди. Аммо Норвегия, Швеция, Финляндия, Исландия ва Ирландия ҳозиргача “AstraZeneca”дан фойдаланишдан ўзини тийиб турибди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала