Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Колумнистлар

“Ҳаммаси Донбасс туфайли” - АҚШ Европада нималар уюштирмоқда

© Foto : eur.army.milАмериканские танки M1A2 Abrams в Европе.
Американские танки M1A2 Abrams в Европе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Агар АҚШ Украинага Қримга ёки Донбассга ҳужум қил деса - Киев оқибатларни ўйламасдан ана шундай қилади ҳам.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Донбассда можаро кескин тус олиши ва украиналик сиёсатчиларнинг тажовузкорона баёнотларидан сўнг, АҚШ Европадаги қўшинларини “эҳтимолий кризис” ҳолатидан “муқаррар кризис” ҳолатига ўтказди.
New York Times хабарига кўра, Пентагон буни Украина жануби-шарқида вазият кескинлашуви ҳамда “Москва ҳудудда ҳарбий фаолликни ошириши” муносабати билан амалга оширган.

Киев ва "қўғирчоқбозлар"

Украина жануби-шарқида чўғи ўчмаётган ҳарбий-сиёсий можаро яқин орада янги куч билан аланга олиши мумкин. Минск тинчлик шартномаларига қарамасдан Киев унинг ўчоғига ўтин қаламоқда. ДНР ва ЛНР сўнгги кунларда уюштирилаётган провокациялар, қонунбузарликлар ҳақида доимий равишда хабар қилиб келмоқда. Украина ҳарбий кучлари (УҲК) одатда аҳоли пунктларига артиллерия ва миномётлардан ўққа тутмоқда. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.
ДНР раҳбари Денис Пушилин фикрига кўра, вазиятни урушсиз ҳал қилишнинг иложи - деярли йўқ.
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Дунёда
Украина мухолифати Зеленскийга импичмент жараёнини бошламоқчи
“Киев амалга ошираётган ишларга қараганда, бунинг этимоли жуда кам. ДНР ва ЛНР муаммони сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун қўлидан келган барча ишларни қилмоқда. Афсуски Киев мутлақ бошқа кайфиятда.... Ёлғон ва манипуляция – биз ҳозирча Украина томонидан фақат шуларни кўрмоқдамиз. Бундай вазиятда масалани сиёсий йўл билан ҳал қилиш имконияти деярли нольга тенг”, - деди Пушилин “Россия 24” телеканалига.
Киев томонидан провокация шамоли нафақат Шарт томонга, балким Ғарбга ҳам эсмоқда. Яқинда Пентагон расмий вакили Джон Кирби “Вашингтон Россиянинг Украина билан яқин чегарасида ҳарбий тайёргарлик кўраётганидан хабардор” эканини маълум қилган эди.
Бу борада Кремль яна такроран таъкидлайди: Россия армияси Украина ҳудудидаги жангларда иштирк этмаган ва этаётгани йўқ. Песков айтишига кўра, Донбассдаги можарою – бу Украинанинг ички ишидир. Шу билан бирга ҳеч ким “УҲК провокациялари туфайли Украинада фуқаро уруш келиб чиқишини” истамайди.
"Валдай" клубининг таҳлилчи эксперти Артем Куреев айтишига кўра: Украина президенти Владимир Зеленский мустақил қарор қабул қилишга қодир эмас ва фақат АҚШ “мусиқаси остида ўйинга тушмоқда”.
“Агар Қрим ёки Донбассга ҳужум қил деган команда бўлса, Киев Украинага етадиган зарарни ўйламасдан ана шундай қилади ҳам. Устига устак айни дамда Зеленскийга ҳам Байденга ҳам йирик муваффақият керак. Донбасс – бунинг учун яхши жой. Гап фақат янги ташкил қилинган республикалар қўшинларининг жангга киришга ва Москванинг уларга ёрдам беришга қанчалик шайлигида. Вашингтон эса – ҳар қандай ҳолатда ҳам ютиб чиқади. Украина ҳужуми қайтарилса – АҚШ Россияни қоралаб, унга қарши навбатдаги санкцияларни киритади, жумладан “Шимолий оқим-2”га ҳам.

“Ўзлари амаллайди”

Украина ва АҚШ Россия қўшинларининг навбатдаги ҳаракатларини “жангга тайёргарлик” деб оловга ёнилғи қуйишда давом этишаверади. Бу билан улар Вашингтондан кўпроқ ёрдам олишга ҳатто АҚШ қўшинларини Украинага киритилишига эришишмоқчи.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин украиналик ҳамкасабаси Андрей Таран билан суҳбатда “Россия провокацияларининг ошишини” айблашди ва Пентагон Киев ҳукуматини Россия агрессиясидан янада самаралироқ ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди. Вашингтон 2015 йилда Украинага қурол яроғ сотиб олиш ва ҳарбийларни тайёрлаш учун 2 миллиард доллардан ортиқ пул ажратилганини эсга олди. “Россия агрессияси ошган тақдирда АҚШ Украинани бир ўзини ташлаб қўймайди” деб ваъда берди.
Польша ва Украина “Шимолий оқим 2”га қарши бирлашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2020
Видео
Польша ва Украина “Шимолий оқим-2”га қарши бирлашди
АҚШ, дарҳақиқат, Россия билан можарода Киевни қўллаб қувватлашини ваъда берди. Лекин бу ваъда бироз ноаниқ. Улар Украина армиясини мустаҳкамлашга, жанговар техника етказиб беришга тайёр. Лекин қуролли можаро бошланса Америкалик ҳарбий мутахассислар у ерга келадими, ҳарбий қўшинларчи? Бундай сценарий амалга ошса – бу учинчи жаҳон уруши дегани”, - дейди Артем Куреев.
Эксперт Пентагон буни амалга оширишига ишонмайди. Вашингтон ҳам сўнгги 7 йил ичида Украина ҳарбий кучлари етарли даражада куч йиғиб олган деб ҳисоблайди.
“Масаланинг бошқа томони – можаро кучайишида улар барибир Россияни айблашади. Бу эса ўз навбатида янада қаттиққўл санкцияларга олиб келади. Аслида биринчи ўқни ким узганини – ҳеч ким суриштириб ўтирмайди. Вашингтон ҳам Брюссель ҳам. Чунки ҳаммаси аллақачон ҳал бўлган. Масала – Украина армияси нимага эриши мумкин ва бунга Москва қандай жавоб қайтаради. Европада НАТО қўшинларининг тайёргарлик даражасининг ортиши эса – бу Киев учун белги ҳамда Москвага ўзига хос босим ўтказишдир", - дейди эксперт.
Интернетда тез-тез пайдо бўлаётган, Қрим ва Ростов вилоятида Россия ҳарбий техникаси бир жойдан иккинчи жойга кўчирилаётгани ҳақидаги видеолар эса – қўшинларнинг кундалик ҳаракатлари билан боғлиқ холос.
Сотрудник ФСБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2020
Дунёда
Қримда Украина фойдасига жосуслик қилишда гумонланувчи икки киши қўлга олинди
Масалан 2 апрел дан Қора денгиз флоти Қрим ва Краснодар ўлкасида жойлашган қўшинларнинг режали текшириш жараёнини бошлаган эди. Ушбу ўқув машғулотлари доирасида денгиз флоти ва қуруқлик кучлари, ҳаво мудофааси ва авиация ҳимоя ва ҳужум машқларини бажаришди.
Бундай манёврлар эса қўшинларни у ердан бу ерга кўчиришни талаб қилади, жумладан умумий йўллар орқали ҳам. Ушбу ҳаракатлар акс этган видеоларни АҚШ ва Украина Россия ҳарбий фаоллигини ошираётганининг навбатдаги исботи деб ҳисоблашмоқда.

Эшик ва тешик

Шу билан бир вақтда Вашингтон ва Киев ўз ҳаракатлари борасида лом-мим дейишаётгани йўқ. Хусусан Европадан Украинага очилган ҳаво йўлагининг фаоллашгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Ушбу йўл орқали ҳарбий транспорт самолётлари бир неча кундан бери Украинага қандайдир юклар олиб келмоқда.
Агар бу биргаликда ўтказиш режалаштирилаётган ўқув-машқлари бўлса ҳам, унда эҳтимолий рақиб аниқ белгиланган, бу – Россия. НАТО Defender Europe 2021 - сўнгги 25 йилда энг йирик бўлиши кутилаётган ҳарбий ўқув машқларига тайёрланмоқда.
Ядерный взрыв - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2020
Дунёда
Чехия разведкаси 3-жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди
Ундан 20 мингдан ортиқ Америка ва 17 мингга яқин бошқа давлат ҳарбийлари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбир доирасида Европа, Болтиқбўйи, Болқон ярим ороли ҳамда Болтиқ денгизи қа Қора денгизда ҳужум ва ҳимоя машқларини бажарш режалаштирилган.
Украина ҳам ушбу ўқув машқларига жалб қилинади, чунки унга “НАТОнинг кенгайтирилган имкониятлар берилган ҳамкори” мақоми берилган. Defender Europeнинг Россияга қарши қаратилгани Киевда ҳам тасдиқланди. Украинанинг Донбасс гуруҳи бўйича вакили Алексей Арестович айтишига кўра ушбу машғулотлар “Россия билан урушни машқ қилиш учун керак”.
Ҳарбий фанлар доктори Константин Сивков айтишига кўра, НАТОнинг Европадаги машқлари – бу қўшимча кучларни Россия чегарасига яқинроқ олиб келиш учун баҳона холос. Жанговар тайёргарликнинг “кризис муқаррар” деган мақоми ҳам – буни тасдиқлайди.
Эксперт хулосасига кўра, АҚШ ва НАТО, Украина жануби шарқида тўла масштабли қуролли можаро содир бўлганда, Россияга қарши курашишга тайёр бўлган гуруҳ тайёрламоқда. Ўқув-машқари ниқоби остида улар қуролли кучларини АҚШдан Европага кўчирмоқда. Ҳозир Донбассда 600 мингга яқин Россия фуқаролари бор ва Конституцияга мувофиқ биз уларни ҳимоя қилишимиз керак бўлади. Бундай вазиятда НАТО ушбу можарога аралашишини кутиш керак.
Аксарият экспертлар хулосасига кўра, Россия ва НАТО иштирокида кенг кўламли уруш бўлиш эҳтимоли катта эмас, лекин НАТОдаги энгқизиққонлар ҳам бундай авантюра барча учун ёмон тугашини яхши билишади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала