Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Кимлар фарзандини боғчага навбатсиз жойлаштириши мумкин?

© Sputnik / Дильшода РахматоваДетский садик в Приаралье
Детский садик в Приаралье  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Кўп болари оила фарзандлари, етим ёки қаровсиз қолган болалар, талабалар ва педагогларнинг болаларига боғчага навбатсиз жойлаштириш ҳуқуқи берилади.
ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Қандай вазиятда фуқароларга фарзандларини боғчага навбатсиз жойлаштириш ҳуқуқи берилади? "Расмий хабарларга" асосан.
Ушбу саволга 5 апрел куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова жавоб берди.
️кўп болали оилаларнинг болалари;
️ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари; ️
талабалар ва педагогларнинг болалари;
️етим болалар ёки ота-она қаровисиз қолган болалар;
️бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
У️дан ташқари бир оила фарзандларига, яъни жойлаштирилаётган боланинг акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болаларга имтиёз белгиланган. ️
ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 244-сон қарорига асосан белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала