Дунёда

Манба: “Спутник V” ковиднинг янги штаммларидан “Pfizer”га қараганда яхшироқ ҳимоя қилади

© Sputnik / Магда Гибелли / Фотобанкка ўтишАмпулы с препаратом во время вакцинации медицинских сотрудников российским препаратом "Гам Ковид Вак" (Sputnik V)
Ампулы с препаратом во время вакцинации медицинских сотрудников российским препаратом Гам Ковид Вак (Sputnik V)  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россиянинг “Спутник V” вакцинаси коронавируснинг жанубий африкача штаммига қарши “Pfizer”га қараганда самаралироқ. Бу ҳақда РИА Новости Гамалея марказига яқин манбасига таянган ҳолда хабар қилди.
Манбанинг сўзларига кўра, айрим америкалик олимларнинг “Спутник V” вакцинаси коронавируснинг мутацияларига қарши самараси гўёки пастлиги ҳақидаги важлари ишонарли эмас. АҚШ мутахассисларининг иши эса якуний тақриздан ўтмаган.
“Мақоланинг уч асосий муаллифларидан бирининг яққол манфаатлар тўқнашуви бор, зеро у Pfizer/BioNtech нинг коронавирус вариантлари бўйича маслаҳатлашув кенгашининг аъзосидир”, - дея қўшимча қилган манба.
Новый пункт вакцинации от COVID-19  в ТЦ Тройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Дунёда
“Спутник V” дунёда энг кўп одамлар биладиган вакцина деб эътироф этилди
Мутахассисга баъзи тест натижалари фақат “Спутник V” вакцинаси бўйича эълон қилингани, “Pfizer” бўйича эса маълумотлар кўрсатилмагани ғалати туюлган.
Манбанинг сўзларига кўра, Россия вакцинаси ўз самарадорлигини исботлаган, муаммоли жанубий африкача штаммга қарши бардошлилиги эса “Pfizer”га қараганда сезиларли юқори бўлган. Европада кенг тарқалган британча штаммга келсак, “Спутник V”нинг унга нисбатан бирор бир самадорлиги пасайиши аниқланмаган.
Манба Гамалея марказининг ўз тадқиқотлари натижаси 2021 йил май ойида илмий журналда чоп қилинишини қўшимча қилди. Улар Россия вакцинаси янги штаммларга ҳозирда дунёда ишлаб чиқилган бошқа вакциналарга қараганда юқори самарадорлигини исботлайди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча бир гуруҳ америкалик олимлар тадқиқотнинг дастлабки натижаларини чоп қилишди. Унда “Спутник V” вакцинаси жанубий африкача штаммга қарши энг паст самарага эканлиги иддао қилинган.
Иккинчи апрель куни Россия президенти Владимир Путин “Спутник V” вакцинасини коронавируснинг барча маълум турларига қарши самарали деб атаганди.

“Спутник V”

“Спутник V” вакцинаси коронавирусга қарши дунёда биринчи рўйхатга олинган вакцинадир. У 50 тадан зиёд мамлакатларла фойдаланиш учун маъқулланган. Бу мамлакатларнинг умумий аҳолиси 1,5 миллиарддан ошади.
“Lancet” халқаро илмий журнал маълумотларига кўра, вакцинанинг самарадорлиги 91 фоиздан юқорироқ. Бу бугунги кунда энг юқори кўрсатгичлардан бири саналади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала