Ўзбекистон “Иннопром”дан нималарни кутмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛоготип "Иннопром"
Логотип Иннопром  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Oбуна бўлиш
Саноат ҳафталигида металлургия, фармацевтика, инфратузилма соҳалар бўйича шартномалар имзоланади.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати “Иннопром” натижалари бўйича Россия компаниялари билан 500 миллион доллардан ортиқ шартномалар имзоланишини кутмоқда, деди инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов.
Душанба куни Тошкентда Халқаро саноат кўргазмаси очилди, тадбир уч кун давом этади.

"Тадбир якунлари бўйича россиялик шерикларимиз учун тайёрланган 50та янги лойиҳалар бўйича қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган қатор самарали шартномалар имзоланишини кутмоқдамиз",

Азиз Воитов
Металлургия, фармацевтика, инфратузилма соҳалар бўйича шартномалар имзоланади.
Воитов бугунги кунда Ўзбекистон ва РФ ўртасида иқтисодиётнинг турли соҳаларида умумий қиймати 16 миллиард доллардан ошадиган йирик инвестиция лойиҳалар тўплами мавжудлигини эслатди.
РФ саноат ва савдо вазирининг ўринбосари (ССВ) Алексей Груздевга кўра, пандемиянинг мураккаб даврида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақавий алоқалар янада ривожланишни давом этди.
"2020 йилда ҳудудлар чегараларнинг ёпилиши сабабли бундай гибрид форматга ўтиб, 20 дан ортиқ онлайн-бизнес-миссияларини ўтказдилар", - деди ССВ вакили.
"Маданий алоқалар: бу умумий тил макон, тушунарли стандартлар ва географик яқинлик. Буларнинг барчаси саноат кооперацияси учун янги асосни яратиб, ривожлантириш керак бўлган имконият", - деб қўшимча қилди Груздев.
Янгиликлар лентаси
0