Колумнистлар

Россиянинг "Қиёмат куни торпедалари" ташувчиси Тинч океанига йўл олди

© Пресс-служба Минобороны РФ / Фотобанкка ўтишПолигонные испытания комплекса "Посейдон"
Полигонные испытания комплекса Посейдон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
НАТО давлатларининг Россия Федерацияси билан куч позициясидан мулоқот қилишга уринишлари, табиийки, қаттиқ қаршиликларни келтириб чиқармоқда.
Россиянинг ғарбий чегаралари яқинида АҚШ армияси мавжудлиги - провокацион ўсиши АҚШнинг ғарб, Тинч океани чегаралари бўйлаб “акс-садо” бермаслигининг иложиси йўқ.
"Белгород" экспериментал сувости кемаси ва термоядровий "Посейдон" буни "шерикларга" эслатиб туради.
5 апрел куни ҳарбий-саноат мажмуасидаги манбанинг маълум қилишича, “Посейдон” денгиз пилотсиз учар қурилмалари ташувчиси - 09852 лойиҳаси “Белгород” экспериментал атом сувости кемасининг реактори аллақачон ишга туширилган. Сувости кемаси сентябр ойигача синовларни якунлаб, океандаги хизматини бошлайди. Швартовка синовлари олиб борилмоқда, яъни кема қурилишининг сифати, жиҳозларни ўрнатиш ва созлаш, асосий электр станцияси, мустаҳкамлиги ва хавфсизлик тизимлари текширилмоқда.
Форум Армия-2020. Демонстрационные полеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Колумнистлар
Россиянинг янги стратегик ракета ташувчиси қачон парвоз қилади?
Тинч океан флотининг базаларидан бири “Посейдон”нинг доимий жойлашув пунктига айланади, экспериментал сувости кемаси эса Жаҳон океанининг исталган жойида қўйилган вазифаларни ҳал қила олади. 2027 йилгача амалдаги давлат қуролланиш дастури бўйича Россия 3 дона бу каби сувости кемасини қуради.
Россия президенти Владимир Путин илк бор “Посейдон” тизимини ишлаб чиқарилишини 2018 йилда эълон қилганди (“Белгород” 2019 йил 23 апрелда сувга туширилган), самолёт ташувчилар гуруҳларини, қирғоқдаги истеҳкомларни ва рақиб инфратузилмаси унинг асосий мақсадлари этиб белгилаб олинди. Бундай воситалар ёрдамида Путин "бир қутбли ўйин" қоидаларини ўзгартиришга ваъда берганди. Ўша пайтда АҚШ расмий вакиллари янги қуролни "техник жиҳатдан тўқима ва ишониб бўлмайдиган" қурол сифатида очиқчасига ҳазар қилишди. Бугунги АҚШ Давлат департаменти 2М39 “Посейдон” қитъалараро ядровий торпеданинг пайдо бўлишидан алоҳида ташвиш билдирмоқда.
Умуман олганда, "шериклар" тобора ўсиб ва мустаҳкамланиб бораётган Россия ҳарбий-денгиз флотидан безовталанишмоқда, (Business Insider маълумотларига кўра) унинг таркибига 360 дона кема, 59 дона сувости кема (12 та денгиз ости крейсер - баллистик ракеталар билан) киради.

Ноёб кўрсаткичлар

09852 лойиҳаси “Белгород” кўп мақсадли сувости кемаси - бу “Посейдон” тизими учун махсус мослаштирилган учинчи авлод 949А “Антей” лойиҳасининг экспериментал “реинкарнация”си (“Антей” дастлаб “Гранит” кемага қарши ракеталарини ташувчиси бўлган).
“Посейдон” - жуда жиддий тийиб туриш инструменти ҳисобланади. У 1000 метр чуқурликда 10 минг километргача бўлган масофада, 100 тугун (185 км/с дан ортиқ) тезликда ҳаракатлана оладиган атом энергетик установкага эга қитъалараро стратегик қитъалараро сув ости аппарати.
Международные российско-индийские учения Индра - 2017 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Колумнистлар
Нима учун Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда
Синовлар "ақл бовар қилмайдиган" кўрсаткичларни ва узоқ масофани тасдиқлади. “Посейдон” эҳтимолий рақибнинг барча мавжуд ва истиқболли сувости кемалари, торпедалари ва ракеталари учун эришиб бўлмайдиган чуқурлик ва тезликда ҳаракатлана олади.
Океанда бундай "торпедо" ни топиш осон эмас, паст тезликда у деярли шовқинсиз сузиб кетади. Автоном бошқарув тизими денгиз ости кемаларига қарши чизиқларни, бошқа мудофаа тизимларини аниқлаш ва четлаб ўтишга имкон беради. Узунлиги 24 метр ва диаметри тахминан 1,6 метр бўлган ядровий двигателли аппарат одатий ёки мегатон снаряд билан жиҳозланиши мумкин. Бундай қурол фақат Россияда, дунёдаги ҳеч бир давлат “Посейдон”га қарши ҳимоя воситасига эга эмас.
Аввалроқ АҚШ бошчилигидаги коллектив Ғарб НАТОни шарққа кенгайтириб, Шарқий Европада глобал ракеталарга қарши мудофаа тизимини шакллантириш - ҳужум “Томагавк” ва бошқа ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни Россия чегаралари яқинида жойлаштириш орқали Россия Федерациясининг стратегик ядро кучлари салоҳиятини "нол" қилишга уринди.
“Посейдон” қитъалараро тизими "шерикларга" кўп қутбли дунёнинг шафқатсиз ҳақиқатига қайтишга ёрдам беради, у ерда тажовузкорга жазо муқаррар.
Ажабланарлиси шундаки, “Қиёмат куни торпедаси” ерта синов жараёнида 2019 йил феврал ойида АҚШ стратегик қўмондонлигини (STRATCOM) ташвишга солганди. Конгресс йиғилишида STRATCOM раҳбари Жон Хайтен “Посейдон” янги қурол тизими сифатида СНВ-3 шартномаси чекловларига кирмаслиги, АҚШда эса аналоглари ишлаб чиқарилмаётганлигини таъкидлаганди.
Военнослужащие в автомобиле комплекса РЭБ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Колумнистлар
РЭК: АҚШ Россиядан орқада қолганлигини тан олди
"Хабаровск" атом сувости кемаси (лойиҳа 098531) қитъалараро дронларнинг ташувчилари линиясини очади. Денгиз ости кемасининг асосий хусусиятлари махфийлаштирилган. Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, кема бортида 6та учувчисиз "Қиёмат куни торпедаларини" кўтаришга қодир бўлган янги ядровий установка билан жиҳозланган. Кеманинг сув сиғими 10 минг тонна, сув остида тезлиги 32 узелгача, сувга ботиш чуқурлиги 500 метр, автономлиги 120 сутка, экипаж - 100 кишидан иборат. Субмаринанинг корпуси энг янги стратегик ракета ташувчиси “Борей”га ўхшайди.
Шуни ёдда тутиш керакки, дрон Шимолий ярим шарнинг исталган жойидан АҚШ қирғоқ чизиғига етиб бориши мумкин, ундан фақат Россияга қарши тажовуз қилинганда қўлланилади.
Эслатиб ўтаман, бу Россия эмас, АҚШ жуда узоқ баҳона билан Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқди, 2020 йилда ҳарбий бюджетни эса 750 миллиард $ га оширди, (бу миқдор дунёнинг барча бошқа давлатларининг мудофаа харажатлари билан таққослаш мумкин). Россиянинг кўп мақсадли океан тизими - "шерикларга" огоҳлантириш, Пентагон ва НАТОнинг Шарқий Европада зарба бериш салоҳиятининг хавфли концентрациясига ассиметрик жавобдир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала