Шавкат Мирзиёев Денис Мантуровни қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и министр промышленности и торговли России Денис Мантуров
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и министр промышленности и торговли России Денис Мантуров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Oбуна бўлиш
Россия саноат ва савдо вазири Шавкат Мирзиёев билан етакчи саноат компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокида йирик кооперация лойиҳаларини масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Денис Мантуров давлатимиз раҳбарига икки мамлакатнинг етакчи саноат компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокида йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда амалга оширилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида маълумот берди.
Суҳбат чоғида бизнес ва ҳудудлар даражасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумот учун, Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегацияси Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган "Иннопром-2021" халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкентга келган. Ушбу кўргазмада 20та давлатдан 300дан ортиқ корхоналарнинг 1100га яқин вакиллари иштирок этишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0