Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Янада кўпроқ кон заҳиралари: Россиянинг “Гипроцветмет” маркази энди Олмалиқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваОткрытие научно-образовательного и проектного центра АО "Гипроцветмет" и ОАО "Виогем"
Открытие научно-образовательного
и проектного центра АО Гипроцветмет и ОАО Виогем
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Олмалиқ шаҳридаги "МИСиС" филиалида “Гипроцветмет” АЖнинг илмий-ўқув ва лойиҳалаштириш маркази очилди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Бугун Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиалида Россиянинг “Гипроцветмет” АЖ илмий-ўқув ва лойиҳалаштириш марказининг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© Sputnik / Дильшода РахматоваОткрытие научно-образовательного и проектного центра АО "Гипроцветмет" и ОАО "Виогем"
Открытие научно-образовательного
и проектного центра АО Гипроцветмет и ОАО Виогем
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Открытие научно-образовательного и проектного центра АО "Гипроцветмет" и ОАО "Виогем"
Тадбирда россиянинг етакчи кончилик инжиниринги ва рақамли геология соҳасида фаолият юритаётган компаниялари, Ўзбекистон кон-металлургия соҳасидаги корхоналарининг етакчи мутахассислари иштирок этди.
“ГИС ГЕОМИКС” рақамли дастурига ихтисослаштирилган махсус ўқув-тренинг хоналарининг очилиши, “ГИС ГЕОМИКС” дастурининг презентацияси ва Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиалининг директор ўринбосари С.Р. Худояров ва “ВИОГЕМ” ОАЖ нинг бош директори С.С. Серийлар иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
Логотип Иннопром  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Ўзбекистон “Иннопром”дан нималарни кутмоқда
Марказнинг олдига қўяётган асосий мақсадларидан бири бу Ўзбекистон Республикасининг рақамли иқтисодиётга ўтишида рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш ва кончилик соҳасида рақамли технологияларни кенг тадбиқ қилишни назарда тутади.
Марказда профессор-ўқитувчилар ва талабалар “ГИС ГЕОМИКС” дастурида ишлаш бўйича кўникмалар олишади, ҳамда келгусида кон-металлургия, геология соҳасидаги кадрларни бу дастур билан ишлашга ўргатишади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваОткрытие научно-образовательного и проектного центра АО "Гипроцветмет" и ОАО "Виогем"
Открытие научно-образовательного
и проектного центра АО Гипроцветмет и ОАО Виогем
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Открытие научно-образовательного и проектного центра АО "Гипроцветмет" и ОАО "Виогем"
“ГИС ГЕОМИКС” дастури ҳозирги кунда рақамли геология йўналишидаги энг охирги дастур бўлиб, республиканинг кон заҳиралари, истиқболли заҳиралар бўйича маълумотлар тезкор равишда қайта ишланиб заҳиралар майдони ва карьерларнинг 3Д моделларини яратади. Натижада кончилик ишларини режалаштиришда катта самарадорликка эришиш имконияти яратилади ва ишлаб чиқариш суръатлари бир неча бараварига оширилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала