Иқтисод

Ўтган йили 671 млрд сўмлик ноқонуний харажат ва ўзлаштиришлар аниқланди – Ҳисоб палатаси

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Ҳисоб палатаси 2020 йилда 87 та назорат тадбирлари ва таҳлилий ўрганишлар олиб борган.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ҳисоб палатаси 2020 йилда жами 671,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар, камомад ва ўзлаштиришларни аниқлади. Бу ҳақда палата раисининг биринчи ўринбосари Б. Туробовнинг Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида маълум қилинди.
Ҳисоб палатаси 2020 йилда 87 та назорат тадбирлари ва таҳлилий ўрганишлар, Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширган.

“2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 671,3 млрд. сўмлик ноқонуний харажатлар, камомад ва ўзлаштиришлар ҳамда самарасиз харажатлар, 1 трлн. сўмдан ортиқ харажатларни оптималлаштириш имкониятлари аниқланган”, - дейилган хабарда.

Аниқланган 23,8 млрд. сўмлик камомад ва ноқонуний харажатлар ҳамда ортиқча молиялаштирилган 8,4 млрд. сўм маблағлар жамғармага қайтарилган.
Бундан ташқари, ўрганиш ва таҳлиллар натижасида жами 801,5 млрд. сўмлик қўшимча даромад манбалари мавжудлиги аниқланган. Шундан 233,5 млрд. сўмининг ундирилиши таъминланган ва қолган қисмларини ундириш чоралари белгиланган.
Шавкат Мирзиёев обсудил бюджет на 2021 год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2020
Иқтисод
Давлат бюджети 2021: пандемия харажатлари ҳам ҳисобга олинди
Депутатлар Халқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хато, камчиликлар ва ўзлаштиришлар аниқланганига алоҳида эътибор берган. Шунингдек, улар халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан 21 млрд сўмлик самарасиз харажатларга йўл қўйилганини танқид қилишган. Мисол тариқасида, Беруний туманида 420 млн сўмга қурилиб фойдаланишга қабул қилингани кўрсатилган 58-мактаб филиалида умуман қурилиш бўлмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала