Ўзбекистон Марказий Осиёнинг инвестицион хабига айланиши мумкин – Промсвязьбанк

© Sputnik / Рамиз БахтияровАлексей Тюпанов, руководитель блока международного бизнеса ПСБ
Алексей Тюпанов, руководитель блока международного бизнеса ПСБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Ўзбекистонлик банклар Европа, Хитой, Кореядан ҳам молиялаш бўйича таклифлар олаётгани - бу ерда банк банк соҳаси ривожланиб, рақобат ошаётганини кўрсатади.
Тошкентда бўлиб ўтаётган "Иннопром" халқаро кўргазмаси доирасида Россиянинг ПСБ (Промсвязьбанк)ининг халқаро бизнеси раҳбари Алексей Тюпанов банкнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш режалари ҳақида сўзлаб берди.
— Бугунги кунда Ўзбекистон ва ПСБ ҳамкорлиги натижалари қандай?
— Айни дамда биз Ўзбекистонда 500 млн доларлик лойиҳаларни молиялаштирдик ва бу кўрсатгични 1 миллиардга долларга етказмоқчимиз, лекин бу бизнинг мижозларимиз – Ўзбекистон бозорига чиқаётган Россия компанияларига боғлиқ.Уларнинг талаблари ва инвестицион лойиҳаларига. Биз келажакда бу миқдорни яна ҳам оширишга тайёрмиз.
— Ўзбекистонда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалар ҳақида айтиб бера оласизми?
— Бугунги кунда Ўзбекистонда банк сектори активларининг 85% - давлат улушидир. Улар билан ишлаш жуда қулай. Биз Ўзбекистон бозорида ҳамкорликни дастлаб банк секторидан бошлаган эдик. Кейинги босқичда – корпоратив секторни молиялаштиришга ўтдик. Биринчи навбатда бу - НГМК ва АГМК. Бу Ўзбекистоннинг энг йирик икки компанияси бўлиб улар солиқларнинг деярли 70%ини таъминлайди.
Валюта бозори эркинлаштирилганидан сўнг Ўзбекистон Россия банклари учун жозибадор бўлди ва бу ерга жиддий инвестициялар оқиб кела бошлади. Макроиқтисодий кўрсатгичлари бўйича Республика - қизиқ бозор.
Биз келажакда банклар ва корпорациялар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчимиз. Биринчи навбатда нефт ва газ соҳасида.
—ПСБ "Иннопрм"га қандай таклиф ва ғоялар билан келган?
— Биз қатор вазирлик ва муассасалар билан учрашувлар ўтказдик ва уларнинг якунлари бўйича таклифларимиз бор.
Биринчидан – банклар билан алоҳида йирик инвестицион лойиҳалар борасида ҳамкорлик борасида қатор таклифларимиз бор.
Биз Ўзбекистон компанияларининг халқаро қарз бозорига чиқишидан манфаатдормиз.
Ундан ташқари нефт а газ соҳасида қатор қизиқ лойиҳалар бор. Биз уларнинг ташаббускори эмасмиз, лекин иштирокчичисимиз. Афсуски ҳозирча улар ҳақида батафсил маълумотларни очиқлай олмайман.
— Ўзбекистонда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан инфратузилмавий лойиҳалар борасида қатор ишлар қилинмоқда. ПСБ учун бу соҳа қизқиқми?
— Албатта бу соҳа жуда қизиқ. Бу борада биринчи лойиҳа Тошкент металлургия заводи қурилиши бўлди. Бу давлат кўмагида қурилган хусусий лойиҳадир. Oltin yo’l GTL улкан заводи ҳам шулар жумласидан. Ундан ташқари М25 газ конига ва Олмалиқ ТКМга доир лойиҳа ҳам бор.
Кўриниб турибдики, Ўзбекистонга келаётгани йирик инвестицион лойиҳалар жуда кўп ва уларнинг барчаси қўшилган қийматни оширишга қаратилган. Ушбу лойиҳаларда нафақат Россия банклари балким халқаро банклар ҳам иштирок этаётгани бу ҳам кўрсатгич.
Саккиз йил олдин лойиҳаларда бири бўйича "Иннопром" кўргазмасига келганимда Ўзбекистон бозори атрофидаги бунчалик шов-шув бўлишини кутмаган эдим.
— Ўзбекистон билан банклараро алоқалан қандай ривожланмоқда? Асосий эътибор нимага қаратилмоқда?
— Ўзбекистонлик дўстларимиз ва ҳамкасабаларимиз билан учрашганда биз улар Европа, Хитой, Корея банкларидан ҳам молиялаш бўйича таклифлар олаётганини кўрдик. Банк банк соҳаси ривожланиб, рақобат ошаётганини кўрсатади.
Бошқа давлатлар молия муассаслари билан биз 1-2 йиллик кредитлаш масалаларини муҳокама қилмоқдамиз. Уларнинг айримлари билан Ўзбекистон банклари орқали молиялаш масаласида музокаралар олиб бормоқдамиз. Бундай лойиҳалар қишлоқ хўжалигида ва металлургия соҳасида ҳам бор. Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биз асосиан узоқ муддатли лойиҳаларни муҳокама қилмоқдамиз.
— Марказий осиёда ҳамкорлик қилиш истиқболлари умуман қандай?
— Марказий Осиё ҳудудида ПСБ Ўзбекистон ва Қозоғистон билан ишлайди. Ўзбекистон, келажакда Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонга инвестициялар олиб кириш бўйича қулай майдонча ёки ўзига хос хаб бўлиши мумкин. Шу сабабли биз Ўзбекистонни қўшни давлатларга кириш нуқтаси сифатида ҳам кўриб чиқмоқдамиз.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала