Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти тугатилади

© Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати Школа "Темурбеклар мактаби" в Фергане.
Школа Темурбеклар мактаби в Фергане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти тугатилади. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, ПҚ-4375-сонли қарорнинг 6-банди талабларига кўра Мудофаа вазирлиги ҳарбий-юридик йўналишдаги Урганч академик лицейи фаолиятини тўхтатиш белгиланган. Бундан ташқари, унинг биноларини 2019/2020 ўқув йили якунлагандан сўнг Хоразм ҳокимлигига топшириш кўзда тутилган.
“Юқоридаги қарорга асосан, 2021 йилда лицей ўқувчиларининг таълим жараёни тугаганидан сўнг, Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти тўхтатилади”, - дейилган хабарда.
Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи 37 йиллик тарихга эга. У дастлаб 1984 йилда республика (Ўзбекистон ССР) рус тили ва жисмоний тарбия фанларини чуқурлаштирилган ўргатишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати дея ташкил этилган.
2007 йилда тегишли қарор билан 450 ўринли Ҳарбий юридик йўналишдаги Урганч академик лицейи ташкил этилган.
Шавкат Мирзиёев посетил школу Темурбеклар мактаби в Фергане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2019
Янги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди
Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги фармони билан ушбу муассаса Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академк лицейи дея номланган.
Ҳозирги кунда лицейда 23 нафар ўқитувчи-педагоглар, 37 нафар ишчи-хизматчилар ва 10 нафарга яқин харбий хизматчилар жами 70 нафарга яқин шахсий таркиб иш фаолиятини юритиб келмоқда.
2019-2020 ўқув йилида битирувчилар сони 150 нафар бўлган. Шундан 119 нафар ўқувчи (79,33 % ) олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган.
Янгиликлар лентаси
0