Жамият

“Uzbekistan Airways” Москвага мунтазам парвозлар тикланганини эълон қилди

© Пресс-служба авиакомпанииСамолет авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолет авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. “Uzbekistan Airways” 2021 йилнинг апрель ойидан Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта тикланишини маълум қилди.
Таъкидланишича, рейслар ҳафтасига бир марта ҳар шанба куни кунлари амалга оширилади.
Парвоз қилмоқчи бўлганлар Россияга келишдан аввал 3 кундан ошмаган ҳолда коронавирусга ПЗР усулида (рус ёки инглиз тилида) тест топшириши зарур.
Мазкур рейсга Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилади.
Самолет Airbus A320 авиакомпании Аэрофлот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Жамият
“Аэрофлот” якшанба куни биринчи Тошкент-Москва мунтазам рейсини амалга оширади
“Uzbekistan Airways” чиптани компаниянинг расмий сайтида харид қилганларга 3% чегирма берилишини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам парвозлар 2021 йил 1 апрелдан қайта тикланиши маълум бўлганди. Россиянинг "Аэрофлот” авиакомпанияси 11 апрель, якшанба куни Тошкентдан Москвага (SU1891 рейси) биринчи мунтазам парвозни амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала