Жамият

Вакцина олишдан аввал қандай тайёргарлик кўриш ва нималарга эътибор бериш керак

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Вирусология илмий-текшириш институтининг юқумли касалликлар шифокори Соҳиба Утегенова эмланишга оид батафсил маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 1 апрелдан аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди.
ССВ вирусология илмий-текшириш институтининг юқумли касалликлар шифокори Соҳиба Утегенова вакцина олишдан аввал қандай тайёргарлик кўриш ва нималарга эътибор бериш тўғрисида батафсил маълумот берди.
Эмлашнинг биринчи куни: нега ўзбекистонликларга эмлангандан сўнг дарҳол жавоб берилмаяпти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Видео
Эмлашнинг биринчи куни: нега фуқароларга эмлангандан сўнг дарҳол жавоб берилмаяпти
Унинг таъкидлашича, ҳар бир шифокор эмланишга келган фуқарони тўлиқ текширувдан ўтказиши лозим. Жумладан, қон босими, тана ҳарорати, пульс сатурацияси ҳақида маълумотга эга бўлишлари лозим. Қолаверса, ҳомиладорлик эҳтимоли мавжуд бўлган 18-45 ёшдаги аёлларга вакцинадан олдин ҳомиладорликни тест орқали аниқлаш ҳам тавсия этилади.
Бундан ташқари, эмланишдан олдин шифокорга қабул қилаётган дорилари ҳақида айтиш керак. Вакцина олиш кунидан 72 соат оралиғида тана ҳарорати кўтарилган инсонларга вакцина олишларига рухсат этилмайди.
Ҳозирда оммавий вакцинация 65 ёшдан юқори аҳоли ўртасида амалга оширилмоқда. Катта ёшдаги инсонларда ёндош касалликларининг кечиши кузатилади. Бироқ вакцина олишга келган фуқаронинг ўша куни қон босими меъёрда бўлиши керак. Худди шундай қандли диабет билан қийналаётган инсонларнинг ҳам вакцина олинадиган куни қанд миқдори нормал ҳолатда бўлиши талаб этилади.
Тромбоцитопения, яъни қон ивишига алоқадор касаллиги мавжуд бўлган ёки антикоагулянт қабул қилаётган беморлар, қолаверса, аутоиммун ёки иммун танқислиги билан касалланган, талоқ органида муаммолари борлар, буйрак жарроҳлигини бошдан ўтказганлар, сўнгги 6 ой ичида жароҳатланганларга ҳам вакцина олиш мумкин эмас.
Соҳиба Утегенова
ССВ вирусология илмий-текшириш институтининг юқумли касалликлар шифокори
Утегенова иммуномодуляторлар, глукокортикозоидларнинг иммуносупрессив дозасини, моноклонал антитаналар, тимозин, интерферон қабул қилаётганларга ҳам вакцина олишлари тақиқланишини қўшимча қилган.
Маҳаллий дори қабул қилаётганлар (мазлар, кўз томизгичлар, бурун спрей ва ингаляторлар) бундан мустасно.
Шунингдек, аллергик таъсирга мойил инсонлар бор. COVID-19га қарши вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахсларга вакцинадан фойдаланиш тавсия этилмайди. Ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганларни ҳам вакцина қабул қилмайдиганлар сафига киритиш мумкин.
Эмлашдан сўнг сауна, ҳаммом қабул қилиш ва инъекция соҳасига муолажалар ўтказиш тақиқланади.
Вакцина олган фуқаро эмлашдан сўнг дастлабки 30 дақиқа давомида шифокор кузатувида бўлади. Кейин 3 кун давомида шифокор ва патронаж ҳамшира кузатувида бўлади, дея хулоса қилди мутахассис.
Ўзбекистонда 1-6 апрель кунлари давомида коронавирус қарши 49 602 киши эмланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала