Юрий Левитан танлови энди халқаро миқёсга эга: соврин 80 минг рубл

© Foto : ТВЦДиктор Всесоюзного радио Юрий Левитан
Диктор Всесоюзного радио Юрий Левитан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Oбуна бўлиш
Журналист ва блоггерлар учун "Замонамиз қаҳрамонлари" танлови халқаро миқёсга эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. "Россия сегодня" медиа-гуруҳининг журналистлар ва блоггерлар учун "Замонамиз қаҳрамонлари" танлови халқаро миқёсга эга бўлди.
Ижодий ишлар нафақат Россиядан, балки Беларус, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ҳам келади. Танлов тобора кучайиб бормоқда. Энг кўп мурожаатлар "муаллиф телевизион дастури" ва "видеоблог" номинациялари бўйича келмоқда.
Энг яхши ишлар 15 июн куни танлов саҳифасида эълон қилинадиган қисқа рўйхатга киритилади. Ғолиблар 2021 йил 24 июн куни бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида онлайн-форматда эълон қилинади.
© SputnikСкриншот страницы конкурса имени Юрия Левитана
Скриншот страницы конкурса имени Юрия Левитана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Скриншот страницы конкурса имени Юрия Левитана
4та номинацияда иштирок этиш учун ариза бериш мумкин: муаллифлик телевизион дастури, муаллифлик радио дастури, аудиоподкаст ва видеоблог. Соврин жамғармаси ҳар бир номинацияда 80 минг рублни ташкил этади.
Танловда 2021 йил 5 майгача ria.ru веб-сайтидаги лойиҳа саҳифасида иштирок этиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0