Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Ўзбекистонда эмлашдан сўнг 71 нафар фуқарода ножўя таъсирлар кузатилди - тафсилотлар

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишВакцинация от COVID-19
Вакцинация от COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Санэпид хизмат маълумотларига мувофиқ, умумий қайд этилган ножўя таъсирларни 45,7%ида тана ҳароратининг 37,5 градусдан бирмунча ошиши кузатилган.
ТАШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистонда оммавий вакциналаш бошланган биринчи ҳафтада 71 кишида ножўя таъсирлар кузатилган.

"Бугунги кунга қадар қайд этилган ножўя таъсирлар сони 71тани ташкил этди", — дея маълум қилди брифинг давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков

Санэпид хизмат маълумотларига мувофиқ, умумий қайд этилган ножўя таъсирларни 45,7%ида тана ҳароратининг 37,5 градусдан бирмунча ошиши кузатилган. 21,2% ҳолатда эса эмланганлар танасида озгина оғриқ пайдо бўлган, 14,1 % эмланганлар эмланганларда эмланиш жойида қичиш пайдо бўлганига гувоҳ бўлишган, 11,2 % ҳолатда эмланган жойда оғриқ пайдо бўлганлиги кузатилган, 2,7 % ҳолатда эмланганлар орасида асабийлашиш, ҳолсизланиш, қўрқиш каби белгилар кузатилган.
Умумий эмланганларнинг орасида бирорта ҳам жиддий асорат кузатилмаган, дея алоҳида қайд этди Отабеков.
Столетний старик привился от коронавируса в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Жамият
Самарқандда 100 ёшли отахон коронавирусга қарши эмланди
Отабековнинг маълум қилишича, 2021 йилнинг 6 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича 49 602 нафар фуқаролар коронавирус касаллигига қарши эмланган. Коронавирусга қарши эмланган аҳолининг 29 860 нафари AstraZeneca вакцинасини қабул қилган, 19742 нафари Ўзбекистон-хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган.
Охирги бир куннинг ўзида Ўзбекистонда 14 216 нафар шахс коронавирусга қарши вакцинацияни биринчи босқичини қабул қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала