Азиз Абдуҳакимов номзоди туризм ва спорт вазири лавозимига маъқулланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАзиз Абдухакимов
Азиз Абдухакимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Oбуна бўлиш
Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни кўриб чиқди.
Амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Депутатлар ушбу лавозимга Азиз Абдуҳакимов номзодини маъқуллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилгани хабар қилинган эди. Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими киритилган.
Янгиликлар лентаси
0