Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПисьменные принадлежности
Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Oбуна бўлиш
Қўмита раиси Аҳмедов Абдуғофур бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Содиқ Тошбоев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорга имзо чекди.
Қўмита хабарига кўра, шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Аҳмедов Абдуғофур бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.
Тошбоев тайинловга қадар Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
Янгиликлар лентаси
0