Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Фожиали ўлим: Бишкекда келин ўғирлашга қарши митинг бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Зульфия ТургуноваМитинг против насильственного принуждения женщин к браку проходит в Бишкеке
Митинг против насильственного принуждения женщин к браку проходит в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
27 ёшли Айзада Кантабековнинг шов-шувли ўлими митинг уюштирилишига сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Қирғизистон пойтахтида келин ўғирлаш ва қизларни зўрлаб турмушга беришга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Мамлакат ИИВ биноси олдида юзлаб намойишчилар тўпланган. Уларнинг қўлларида “Жиноят жазоланиши шарт”, “Бизни ўғирлашни бас қилишлари учун неча кишимиз ўлиши керак” ва “Ала качуу (келин ўғирлаш – Sputnik.) – бу анъана эмас” деб ёзилган плакатлар бор. “Шарманда” деб бақиришмоқда.
Намойишчиларнинг бир қисми республика ички ишлар вазири Улан Ниязбеков истеъфоси ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларини ҳаракатсизлик учун жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.
27 ёшли Айзада Кантабековнинг шов-шувли ўлими митинг уюштирилишига сабаб бўлган. Уни 5 апрель куни номаълум шахслар ўғирлаб кетган. Қизнинг қариндошлари бу ишни унинг таниши никоҳга мажбурлаш мақсадида қилган бўлишини мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Милиция олиб борган иш ўз натижасини бермаган. 7 апрель куни Бишкек яқинидаги далада чўпон гумонланувчининг автомобилини топган. Машина ичида қиз ва уни ўғирлагани гумон қилинаётган шахснинг жасади бўлган. ИИВнинг хабар қилишича, дастлабки тергов суриштирувларига кўра, эркак даҳанаки жангдан сўнг Канатбековани бўғиб ўлдирган, кейин ўз жонига қасд қилган.
Работа полиции Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2019
Дунёда
Келин ўғирлаган “шоввозлар” узоқ муддатга қамалди
Бу воқеа Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг қулоғига ҳам етиб борган ва у Айзада Канатбекованинг ўғирланиши ва ўлими суриштирувини шахсий назоратига олган.
Жапаров Айзада Канатбекова билан боғлиқ бу фожиали воқеа келиш ўғирлаш тарихидаги сўнггиси бўлиши ва айбдорлар жазоланиши кераклигини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала