"Иннопром" якунлари: Россия ва Ўзбекистон компаниялари неча пуллик шартномалар имзолашди?

© Пресс-служба Минпромторга РФВыставка "ИННОПРОМ. Большая промышленная неделя в Узбекистане"
Выставка ИННОПРОМ. Большая промышленная неделя в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда бўлиб ўтган биринчи "Иннопром" жуда самарали ўтди, деб хабар қилишмоқда аксарият экспертлар.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тшкентда 5-7 апрелд кунлари бўлиб ўтган "Иннопром" халқаро саноат кўргазмасида 128 миллион долларлик шартномалар имзоланди, деб хабар қилди Россия Саноат ва Савдо вазирлиги.
"Россия ва Ўзбекистон компаниялари умумий қиймати 128 миллион доллар бўлган 21та шартнома имзолашди. 50дан ортиқ Россиялик иштирокчилар келгуси йилда ҳам иштирок этишга қизиқиш билдиришди", - дейилган хабарда.
"Иннопром"нинг дастурий директори Антон Атрашкин сўзларига кўра, ушб кўргазма Россия компаниялари учун Ўзбекистон катта қизиқиш уйғотаётганини кўрсатган. Унинг якунлари ижобий бўлган: кўргазма илк бор Тошкентда ўтказилаётганига қармасдан, аксарият иштирокчилар ўзларига ҳамкор топа олишган.
Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров айтишига қараганда, ушбу кўргазма доирасида имзоланган шартномалар Россия ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий муносабатлари жуда илдам ривожланаётганини кўрсатади. "Иннопром"нинг 3 куни давомида кўргазмада бутун Марказий Осиё ҳудудидан 10 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган.
Эслатиб ўтамиз, "Иннопром 2021" кўргазмасида Россия томонидан 300дан ортиқ Ўзбекистондан 1000 дан ортиқ компаниялар иштирок этишди. Ундан ташқари кўргазмада Арманистон, Беларусь, Германия, Қозоғистон, Қирғизистона, Франция, Чехия ва Япониялик компаниялар иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0