Иқтисод

Malibu-2, Equinox ва Tracker нархлари нега ошди – UzAuto изоҳ берди

© UzAutoАвтомобили UzAuto Motors
Автомобили UzAuto Motors - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
UzAuto Motors хабарига кўра, автомобилларнинг айрим моделлар нархи ошишига доллар ва Корея валюталари курси ҳамда автомобилларнинг янгиланган моделлари чиқиши сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. UzAuto Motors компанияси апрел ойида Malibu-2, Equinox ва Tracker автомобиллари нархи нега ошганига изоҳ берди.
Хабарда айтилишига кўра, иккинчи авлод Chevrolet Malibu автомобиллари 2017 йил апрель ойида пайдо бўлган ва унинг нархи автомобиль модификациясидан келиб чиқиб тасдиқланган ва шу вақтга қадар бирор марта нархи ошмаган.
Икки литр хажмдаги турбомоторли Chevrolet Malibu LTZ Premier Facelift автомобилининг сўнги Premium версияси 2019 йил октябрь ойида сотувга чиқарилди. Ушбу автомобилнинг нархи 2021 йил март ойигача ўзгармади.
Доллар курсининг ўсиши (30%дан кўпроққа), Корея Республикаси вони курсининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши (10-15%), пандемия ва бошқа омиллар натижасида логистика нархининг дунё миқёсида ўсиши ушбу автомобиль русуми нархининг янгиланишига асосий сабабларидан бўлди.
Шунингдек, янгиланган Chevrolet Tracker автомобилибир қатор янги функцияларга эга бўлди, жумладан - иқлим назорати, электрон бошқарилувчи хайдовчи ўриндиқлари ва сунъий чармдан ишланган ўриндиқлар ҳамда бошқа бир қатор қулайликлар мавжуд бўлган Redline конфигурацияси тақдим этилган.
Chevrolet Equinox автомобилининг RS комплектациясида янгиланиши муносабати билан қуйидаги қўшимча қулайликлар пайдо бўлди: тўлиқ светодиодли фаралар, мослашувчан Cruise-назорат, автотураргоҳдан чиқишда бошқа транспорт воситалари харақати ҳақида огоҳлантириш тизими, кўринмас зоналар мониторинги, олди ўриндиқларда хаво алмаштириш тизими, Premium тоифадаги акустика тизими ва яна бир қатор электрон хавфсизлик тизимлари.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала