Жамият

Метронинг Сергели йўналиши иши тўхтатилишига нима сабаб бўлгани айтилди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров Первые пассажиры сергелийской линии Ташкентского метрополитена
 Первые пассажиры сергелийской линии Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Расмийлар яқин бир неча соат ичида Сергели линиясида метро поездлари ҳаракати тикланашини маълум қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги ҳаракатини тўхтатишга контакт релсининг кронштейни ушлаб туриш қурилмаларидан чиқиб кетиши сабаб бўлган. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК маълум қилди.
Маълум қилинишича, воқеа юзасидан расмий тергов давом этмоқда, сабаблари ўрганилмоқда.
Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги поездлар ҳаракати соат 16:45 да тикланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросининг Сергели йўналиши иши вақтинча тўхтатилгани ва йўловчилар эвакуация қилинган хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала