Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Мўйноқни бир вақтлар ташлаб кетганлар бугун афсусда - Оролбўйи ҳудудидан репортаж

© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в Муйнак
Пресс-тур в Муйнак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Ўзбекистон пойтахтидан 1300 километр узоқликда, Қорақалпоғистондаги кўп йиллар давомида эътибордан четда қолган собиқ порт-шаҳар Мўйноққа бугун ҳаёт қайтмоқда. Маҳаллий аҳолининг айтишича, Орол қурий бошлаганда Мўйноқни ташлаб кетганлар бугун афсусда.
Орол денгизи Мўйноқни ташлаб кетгунига қадар, маҳаллий аҳоли, асосан, балиқчилик билан кун кечирган ёки Орол денгизи портларидаги балиқ комбинатларида ишлаган. Шундай балиқчилардан бири — мўйноқлик Али Шатдинов, яна бир неча ойдан сўнг 70 ёшни қарши олади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в Муйнак
Пресс-тур в Муйнак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Пресс-тур в Муйнак
"Ота-боболаримиз совет ҳукумати ўрнатилмасдан туриб ҳам балиқ овлаб кун кўришган. Орол очарчиликдан кўп одамларни олиб қолган", дейди Sputnik мухбири билан суҳбатда балиқчи ва Мўйноқ бир вақтлар порт-шаҳар бўлганлигига бугун кўпчилик ишонмаслигини қўшимча қилади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваАли Шатдинов
Али Шатдинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Али Шатдинов
Суҳбатдошнинг айтишича, Орол денгизига фожиа яқинлашаётганини - хусусан, сув сатҳи кундан-кун пасая бошлаганини биринчи бўлиб ҳафталаб денгизда балиқ овлаш билан шуғулланган балиқчилар пайқашган.

"Кунларнинг бирида улар овдан қайтиб, бизга "Сездингизми, сув тобора ачқимтир бўлиб бораётир. Орол денгизи қайтиб бораётир", дейишди. Орол қурий бошлади - сув тобора шўрланиб, кундан-кунга қуриб бораверди. Денгиз балиққа тўлиб кетди, балиқлар оғзини сувдан чиқарган ҳолда ҳеч кимга кераксиз ётарди. Маҳаллий консерва заводи ҳам балиқ олишни тўхтатганди. Балиғини ўтказа олмагани учун тўкиб ташлаганлар ҳам бўлди... Денгиз шўрланишда давом этавергач, балиқлар ҳам йўқолиб кетди" - Али Шатдинов гўёки узоқ ўтмишни кўз олдига келтиргандек бир неча дақиқа битта нуқтага тикилиб қолади.

Суҳбатдошнинг овозидаги маҳзунликни кейинроқ англайман. Ўшанда, тахминан ярим аср олдин рўй берган фожиа туфайли, одамларга бир бурда нон топишларига сабабчи бўлган консерва комбинатлари секин-аста ёпила бошлагач, Орол ортидан балиқчилар ҳам ёппасига Мўйноқни ташлаб кетишган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваРыбные консервы, которые готовились на рыбных комбинатах в Муйнаке до того как Аральское море начало высыхать
Рыбные консервы, которые готовились на рыбных комбинатах в Муйнаке до того как Аральское море начало высыхать - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Рыбные консервы, которые готовились на рыбных комбинатах в Муйнаке до того как Аральское море начало высыхать
"Дўстларимнинг деярли ҳаммаси кўчиб кетишди, порт ҳувиллаб қолди, кемалар турган жойида қолаверди", - дея ҳикоя қилади оқсоқол.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в Муйнак
Пресс-тур в Муйнак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Пресс-тур в Муйнак
Ота-бобоси, ўзи туғилиб ўсган ватанни ташлаб кетишга кўзи қиймаган Али Шатдинов бугун Амударёга бориб балиқчилик қилади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в Муйнак
Пресс-тур в Муйнак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Пресс-тур в Муйнак
"Дўстларимнинг биттаси яқинда келди. Мўйноқдаги бўлаётган ўзгаришларни кўриб, "Мўйноқ шундай бўлиб кетишини билганимда сира кўчиб кетмасдим" деди", - дея ҳикоясини давом эттиради суҳбатдош.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в Муйнак
Пресс-тур в Муйнак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Пресс-тур в Муйнак
Бир вақтлар унутилиб, эътибордан четда қолган Мўйноққа бугун ҳаёт қайтмоқда.
Кенг йўллар ёқасидаги замонавий уйлар, меҳмонхоналар, боғча-мактаблар пойтахтдагилардан асло қолишмайди.
Детский сад в Каракалпакии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Жамият
Саҳродаги қасрлар: Қорақалпоғистон боғчалари қандай ислоҳ қилинмоқда? Sputnik репортажи
Юзлаб янги иш ўринлари ташкил этилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида глобал иқлим ўзгаришлари Марказий Осиё тараққиётига ҳам катта хавф туғдираётганини таъкидлаган ва дунё ҳамжамияти эътиборини яна бир бор Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатларига қаратган эди.
Орол денгизи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2019
Фото
Орол: даҳшатли фожиа ва мафтункор гўзаллик – қизиқарли суратлар
Президент Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этди.
Давлат раҳбарининг фикрига кўра, ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ бўларди.
Ҳа, Қорақалпоғистон, хусусан, Мўйноқ оғир синовларни бошдан кечирди. Одатий ҳаёт тарзи бир авлод кўз ўнгида чилпарчин бўлди; бир авлод ўзгармай, табиат буткул бошқача кўриниш олди. Бир қарашда инсон ҳаёт кечириши учун умуман шароит ҳам, умид ҳам, илинж ҳам қолмагандек эди, гўё. Бироқ... Табиат қанчалар синовларга солишни яхши кўрмасин, иродаси, сабри ва матонатини текшириб кўргиси келмасин, инсон ундан-да қайсарроқ. Табиат вақтида катта инъомлар тортиқ қилди, сўнг уни олиб қўйди. Лекин инсонга фақат балиқ берилмаган-ку, унга бундан-да юксакроқ, олийроқ ва қимматлироқ унсур инъом этилган – ақл, салоҳият. Булар орқали у ҳаммасига эришиши мумкин. Янгиланаётган Мўйноқ инсон салоҳияти, сабри ва матонати ҳар недан устун туриши, у ҳар қандай шароитда ҳам ўзига йўл топиб кетишини яна бир бор исботлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала