Путин лимузини, аждар-трактор ва мўъжизавий-телескоп: "Иннопром"даги ноёб экспонатлар

© Sputnik / Дильшода РахматоваПрототип российского автомобиля Aurus
Прототип российского автомобиля Aurus - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Тошкентда илк бор ўтказилган "Иннопром" саноат ҳафталигида миллион долларлик шартномалар имзоланди ва у ишбилармонлар учрашган энг йирик тадбирлардан бири сифатида ёдда қолди. Аммо бизнес ва саноатдан йироқ бўлган инсонлар учун ҳам кўргазма жуда қизиқарли кечди.
Sputnik Ўзбекистон мухбири энг қизиқарли стендлардан репортаж тайёрлади.

Янгиланган "К-700" — тракторлар ичида аждаҳо

К-700 М тракторининг янгиланган модели — қишлоқ хўжалиги фронтининг афсонавий жангчиларидан биридир. Ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўргазманинг уч кунида ҳам бутун дунёга машҳур "Кировчи" эркаклар билан бир қаторда аёлларни ҳам ўзига оҳанграбодай ром қилди.
Баҳайбат техника кабинасига ўрнашиб олган ташриф буюрувчидан таассуротлари ҳақида сўрайман. "Даҳшат! Улкан аждар устида ўтиргандай ҳис қиляпман ўзимни", - дейди ҳазиломуз тарзда техникадан ҳайратини яширмаган суҳбатдошим.
© Sputnik / Дильшода РахматоваСельскохозяйственная техника на выставке "Иннопром" в Ташкенте
Сельскохозяйственная техника на выставке Иннопром в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Сельскохозяйственная техника на выставке "Иннопром" в Ташкенте
Модулли машинанинг асосий афзалликлари: у янги деҳқончилик тизими ва автоматлаштирилган узатгич қутиси ва уни бошқарадиган янги тизим билан таъминланган. Шу билан бирга механизаторнинг иш жойи - кабина - кондиционер билан жиҳозланган ҳамда қулайлиги, хавфсизлиги (чанг ўтказмаслиги) билан ажралиб туради. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, деҳқончилик мавсуми айни қизиган паллада кабина тракторчи учун бемалол уй вазифасини ўташи мумкин. Бундай техника данғиллама ҳовлидек нархлангани ҳам бежиздан эмас.

Душман кимлигини билинг: коронавирус SARS-CoV-2ни инактивлаштирилган штамми

Дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцинани яратган Н.Ф. Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази кўргазмада Россияда ишлаб чиқарилган сўнгги ноёб ишланмаларни тақдим этди — бу коронавирус инфекциясининг инактивлаштирилган штамми стандарт намунаси, шунингдек, инсон ДНКси.
© Sputnik / Дильшода РахматоваСтандартный образец инактивированного штамма "ГК2020/1" коронавируса Sars-Cov-2
Стандартный образец инактивированного штамма ГК2020/1 коронавируса Sars-Cov-2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Стандартный образец инактивированного штамма "ГК2020/1" коронавируса Sars-Cov-2
Намуналар ПЦР усули билан олинган натижалар диагностикаси ва назорати ишончлилигини оширишга мўлжалланган.
Кўргазмада намойиш этилган намуналар дунёда ягона.

"Бу Форишми?!" – марказида АЭС бўлган ақлли шаҳар

Ташриф буюрувчиларнинг энг катта қизиқишига ва кўплаб саволларга сабаб бўлган экспозиция - атом станцияси макети бўлди, десак янглишмаймиз. АЭСга кўзи тушган борки, "Бу Форишми? Жиззахда шундай станция қуриладими?", дея савол берарди.
Маълум бўлдики, кўргазмадаги Форишда барпо этилиши режалаштирилган АЭС макети эмас экан. Тошкентдаги кўргазмада намойиш этилган макет - бу ВВЭР-1200 дизайнидаги 3+ реакторларига эга АЭСга хизмат кўрсатувчи "ақлли" шаҳар намунаси экан, холос. Атом энергетикаси – электр олишнинг углеродсиз манбаси бўлиб, у табиий ресурсларни тежаш ва атроф-муҳитни ифлослантирмаслик имконини беради.
АЭС шамол ва қуёш энергетикаси билан бир қаторда иқлимни сақлашга ҳисса қўшиб, инфратузилма ривожланишига хизмат қилади", — дея тушунтиришади "Росатом" ходимлари. Макетда тахминан 10 минг аҳолига мўлжалланган замонавий, "ақлли" шаҳарни кўриш мумкин. Ҳудудда қўриқхона, яшил зоналар, турар жойлар, концерт заллари, спорт майдончалари акс этган. Ҳатто, учар эко-автомобилларни кўриш мумкин. АЭСнинг ўзи 3 минг кишини иш билан таъминлаши кўзда тутилган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваМакет АЭС на стенде Ростеха в рамках выставки ИННОПРОМ
Макет АЭС на стенде Ростеха в рамках выставки ИННОПРОМ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Макет АЭС на стенде Ростеха в рамках выставки ИННОПРОМ
Атом энергетикаси саноатнинг бошқа тармоқлари, таълим тизими билан ҳам узвий боғлиқ, сабаби, бундай мураккаб ва стратегик сектор учун юқори малакали кадрлар зарур. Бундай етук кадрларни тайёрлаш учун "Росатом" шаҳарларда мактаблар, олий таълим муассасаларини очади. Келажак шаҳри акс этган ушбу кенг кўламли экспонат кўргазма меҳмонларида жуда катта қизиқиш уйғотди.

Танланганлар учун автомобил

Тошкентга орзу автомобили - VIP-шахслар учун мўлжалланган Россияда ишлаб чиқарилган "Аурус" лимузинининг дастлабки кўргазма варианти ҳам олиб келинди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПототип российского автомобиля "Aurus"
Пототип российского  автомобиля Aurus - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Пототип российского автомобиля "Aurus"
"Путин худди шунақа машинада юради", — дерди бир-бирига шивирлаб кўргазма иштирокчилари. Путиннинг лимузинига ўхшаш премиум-синфдаги машина ёнида эсдалик учун суратга тушишни хоҳловчилар жуда кўп бўлди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПототип российского автомобиля "Aurus"
Пототип российского  автомобиля Aurus - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Пототип российского автомобиля "Aurus"
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти "Аурус" лимузинида 2018 йилнинг май ойида ўтказилган инаугурациясида омма олдидан ўтган эди.
В Москве презентовали седан и лимузин Aurus - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2019
Дунёда
Путиннинг янги лимузинини биринчи марта Қирғизистонда кўришади
Бундай автомобилнинг нархи 250 000 долларни ташкил этади.

"Космосни нишонга олинг"

Премиум автомобиллар қаторидан тўғри улкан телескоп ва кўплаб микроскоплар жой олган стенд томон йўл оламан.
"Бизнинг стендимиздан ҳаммаёқ кўринади", — дейди ҳазиллашиб танишувдан сўнг Лыткаринск оптик шиша заводи ишлаб чиқарувчилари.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПосетители выставки знакомятся с телескопом
Посетители выставки знакомятся с телескопом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Посетители выставки знакомятся с телескопом
Кўргазмадан микроскоплар, астрономик кузатувлар учун телескоп ва фотообъективлар ўрин олган. Компания Тошкентга ўзининг энг сўнгги ишланмаси - "Астро Апо" профессионал телескопини олиб келган.
Телескоп ёрдамида ўта аниқ кузатувлар ва сифатли фотосъёмкаларни амалга ошириш мумкин. Жумладан, унинг ёрдамида узоқ гуруҳдаги сайёралар, туманликлар, юлдузлар туркумини томоша қилиш мумкин.
Компания вакили телескоп орқали "Ўзэкспомарказ" павильони ойнасидан кўриниб турган Тошкент телеминорасини томоша қилишни таклиф этди. Албатта, бу машғулот жуда қизиқ кечди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваВид башни из телескопа
Вид башни из телескопа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Вид башни из телескопа
Телескоп нархи 20 минг доллар, у билан уйдан ёки очиқ майдондан туриб сайёраларни кузатиш мумкин. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, телескоп орқали Ойни бир марта кўрган инсон қилган ҳаражатларига сира ачинмас эмиш.
Мен эса бу ишни юлдузлар маконининг чинакам шайдоларига қолдирдим.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала