Жамият

“Uzbekistan Airways” Москвага чипта нархи неча пулдан ошмаслигини маълум қилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишПассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin
Пассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Компания Москва шаҳрига мунтазам парвозлар учун чипта нархи 4,2 млн сўмдан ошмаслигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Москса шаҳрига мунтазам парвозлар учун чипта нархини очиқлади.
Аввалроқ 2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб компания ҳафтасига бир марта ҳар шанба кунлари Тошкент – Москва - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклаши маълум бўлганди.
“Москва шаҳрига мунтазам қатновлар учун чипта нархи 4 200 000 сўмдан ошмайди”, - дейилган хабарда.
© “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати“Uzbekistan Airways” Москвага чипта нархи неча пулдан ошмаслигини маълум қилди
“Uzbekistan Airways” Москвага чипта нархи неча пулдан ошмаслигини маълум қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
“Uzbekistan Airways” Москвага чипта нархи неча пулдан ошмаслигини маълум қилди
Парвоз қилмоқчи бўлганлар Россияга келишдан аввал 3 кундан ошмаган ҳолда коронавирусга ПЗР усулида (рус ёки инглиз тилида) тест топшириши зарур.
Мазкур рейсга Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам парвозлар 2021 йил 1 апрелдан қайта тикланиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала