Эрон билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик илдам ривожланмоқда - Асадов

© МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов провел встречу с Министром иностранных дел Исламской Республики Иран Мухаммадом Джавадом Зарифом, прибывшим в г.Ташкент с визитом
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов провел встречу с Министром иностранных дел Исламской Республики Иран Мухаммадом Джавадом Зарифом, прибывшим в г.Ташкент с визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2021
Oбуна бўлиш
Эрон билан хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш маслаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон орасида савдо алоқалари илдам ривожланмоқда. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Хусусан, 2020 йилда Ўзбекистон ва Эрон орасида савдо айланмаси 250 миллион долларни ташкил этгани ва қўшма корхоналар сони 3 баробар ортгани қайд этилган.
Иқтисодий ҳамкорлик асосан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика каби соҳаларда ривожланган. Янги инвестиция лойиҳалари қиймати 61 миллион долларни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашган эди. Учрашув давомида иқтисодий масалалардан ташқари хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш маслалари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинган эди.

Хавфсизлик кенгашлари ўртасида илк маслаҳатлашув механизми ўрнатилди, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этишини тасдиқлаган.
Маълумот учун, Эрон – Ўзбекистоннинг анъанавий ва ишончли шериги. Сўнгги йиллар йиллар давомида икки давлат орасида иқтисодий алоқалар фаол ривожланиб келмоқда. 2019 йилдан бошлаб Эрон фуқаролари учун Ўзбекистонга киришга соддалаштирилган виза тизими жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0