Ўрмон хўжалигига улкан зарар етказилмоқда

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишТопор и бензопила
Топор и бензопила - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2021
Oбуна бўлиш
Ўрмон хўжаликларида аниқланган қоидабузарликлар онлайн равишда рўхатга олиниши одатда сарфланадиган вақтни 30 %гача қисқартиришига ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. 2021 йил бошидан буён ўрмон фондига 600 миллион сўмдан ошиқ зарар етказилган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўрмон хўжалиги маъсуллари маълум қилишди.
Йил бошидан буён республика ўрмон хўжаликларида жами 181 та қонунбузарлик аниқланиб, ушбу қонунбузарлик оқибатига ўрмон фондига 600 млн. сўмдан ошиқ зарар келтирилган. Ундан 119 та – дарахт кесиш, 50 та мол боқиш ва 3 та ов қилиш ҳолатлари, - дейилган хабарда.
Ушбу соҳада қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўрмон фонди майдонларида аниқланган ўрмон қонунбузарликларини онлайн тарзда расмийлаштириш дастури ишлаб чиқилган. Дастур одатда сарфланадиган вақтни 30 %гача қисқартиришига ёрдам беради.
Онлайн расмийлаштириш дастури 2020 йилнинг декабр ойида тест режимида Сирдарё вилоятида ишга туширилган. 2021 йилнинг апрел ойидан бошлаб бошқа вилоят ўрмон хўжаликларида ҳам жорий этилмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудининг 7,5 % ўрмонларга тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0