Жамият

Ўзбекистон КВЗ терма жамоаси “Халқаро лига”да иштирок этади

© Ассоциация КВН УзбекистанаСборная команда КВН Узбекистана - "Ташкент сити"
Сборная команда КВН Узбекистана - Ташкент сити - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2021
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган КВН Халқаро лига танлов босқичида Ўзбекистон терма жамоаси "Ташкент сити" танлов босқичидан ўтди, деб хабар қилмоқда жамоа ахборот хизмати.
Сочида 11-22 март кунлари бўлиб ўтган Халқаро КиВиН-2021 фестивалида 15 дан ортиқ мамлакатдан жами 500 га яқин жамоа иштирок этган. Улардан 80 жамоа 2021 КВН мавсумида иштирок этиш учун танлаб олинди. Улар орасида “Ташкент сити” жамоаси ҳам бор.
“Халқаро лига” баҳсларининг нимчорак финал босқичи 13 май куни Россиянинг Смоленск шаҳрида бўлиб ўтади. Унда жами 24 жамоа чемпионлик учун баҳс юритади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала