Иқтисод

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархларини барқарорлаштириш учун зарур чоралар кўрилмоқда - МҚКҚ

© Хокимият г. ТашкентаРастительное масло для нуждающихся слоев населения в Узбекистане
Растительное масло для нуждающихся слоев населения в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Жорий йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистонда кунгабоқар ва пахта ёғлари нархлари кескин ошди. Ҳолатдан келиб чиқиб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ички бозорда ўсимлик ёғи маҳсулотлари нархлари ўзгаришини таҳлил қилиб бормоқда.
Производство растительного масла  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2019
Иқтисод
Ўзбекистонда янада кўпроқ ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади
Хабарда келтирилишича, республика бўйича йилига 300 минг тоннадан ортиқ ўсимлик ёғи талаб этилади.
2020 йилда аҳоли истеъмоли учун 450 минг тоннадан зиёд ўсимлик ёғи муомалага чиқарилган бўлиб, шундан ярмидан ортиқроғи импорт қилинган.
Ички бозорларда нархлар кескин ўсишига биринчи навбатда ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилиши ҳам таъсир этган.
Производство растительного масла  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2020
Дунёда
Россияда кунгабоқар ёғининг нархи кескин кўтарилди
Ўз навбатида, импорт асосида олиб келинадиган кунгабоқар ёғи ва уруғи нархларининг ошиши маҳаллий пахта ёғи нархларига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатган.
Шу билан бирга, маҳсулотга бўлган талабни қондириш учун ички бозорда таклиф етарли даражада эканлиги ҳам маълум бўлган.
Юқоридагиларга асосан, ички бозорда ўсимлик ёғи нархларини барқарорлаштириш мақсадида барча мутасадди вазирлик ва идоралар биргаликда барча зарур чораларни кўраётгани маълум қилинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала