Жамият

Ўзбекистонда вакцина олган фуқаролар сони 100 мингдан ошди

© Sputnik / Густаво Вальенте / Фотобанкка ўтишВакцинация от коронавируса
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
Кечанинг ўзида республикада яна 200 нафарга яқин фуқарода коронавирус қайд этилган ва инфекцияга чалинганлар сони 85 мингга яқинлашган.
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik.Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланган фуқаролар сони 108 283 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.
Шунингдек, кечанинг ўзида республикада яна 200 нафарга яқин фуқарода коронавирус қайд этилиб, инфекцияга чалинганлар сони 84 724 нафарга етган.
Айни вақтда соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Столетний старик привился от коронавируса в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Жамият
Самарқандда 100 ёшли отахон коронавирусга қарши эмланди
Тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1504 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 132,7 миллионга етган, 2,8 миллион киши инфекция қурбонига айланган.
Коронавирус касаллиги кўрсаткичи энг кўп қайд этилган давлатлар: АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон ва Франциядир. Россия бу рўйхатда бешинчи ўринда келмоқда. Ундан кейинги ўринларни Буюк Британия, Италия, Туркия, Испания ва Германия эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала