Иқтисод

Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида чигирткаларга қарши уруш бошланди

© Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишСамолет АН-2. Архивное фото
Самолет АН-2. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
Таъкидланишича, жараёнларга ўнлаб дельтапланлар ва юзлаб қишлоқ хўжалиги техникалари жалб этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Ўзбекистон регионларида чигирткаларга қарши кураш мавсуми бошланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот-хизмати раҳбари Мурод Содиқов маълум қилмоқда.
“Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирлари бошланди. ФВВ ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари ўзаро ҳамкорликда жорий йилда ҳашаротлар таҳдид қилиши мумкин бўлган тахминий экин майдонлари ҳисоблаб чиқилган. Бу деярли 600 минг гектар қир-адир ерлардир", - дейди Содиқов.
Нашествие саранчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2020
Дунёда
Чигиртка чегара билмайди - БМТ ва Япония Марказий Осиёга ёрдам беришга қарор қилди
Айни кунларда чигиртка таҳдид қилиши мумкин бўлган ҳудудларда кимёвий ишлов бериш тадбирлари олиб борилмоқда.
Буларга Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини мисол тариқасида келтириш мумкин.Тез кунларда бу каби тадбирлар Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳам бошланади.
Фарғона водийси ҳудудларида эса профилактик тадбирлар май ойининг бошида ўтказилиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, жараёнларга ўнлаб дельтапланлар ва юзлаб қишлоқ хўжалиги техникалари жалб этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала