Жамият

Қашқадарёда эшак қассоблари қўлга олинди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишМясо
Мясо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
Эшак сўйилган хонадондан 20 дона тирик эшаклар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Қашқадарёда уйида эшак сўйиб сотаётган шахслар аниқланди, деб хабар берди вилоят ИИБ.
Хабарда айтилишича, 5 апрель куни вилоят ИИБ ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида Қарши шаҳридаги Арабхона маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ш.нинг хонадонида фуқаро Х.Ж. томонидан эшак сўйилаётгани аниқланган.
Текширув давомида хонадондан бўғизланган эшаклар ва унинг ажратилган терилари, хоналардан бирида эса эшак гўшти деб гумонланган сўйилган лаҳм гўшт маҳсулотлари, 20 дона тирик эшаклар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2018
Аналитика
"Пулнинг ҳиди бўлмайди"ми ёхуд эшак гўшти сотувчиларига хат
Суриштирув давомида фуқаро эшакларни сотиш учун сўйганини айтган.
Қарши шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида олиб қўйилган лаҳм гўшт маҳсулотлари яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган. Бўлимнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси томонидан берилган экспертиза хулосасида гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги айтилган.
Натижада лаҳм гўшт ва терилар белгиланган тартибда йўқ қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан ўтказилаётган текширув натижаларига кўра, қўшимча маълумот эълон қилинади, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала