Жамият

Тошкентда шар сотувчи жой талашиб, ўз рақибини пичоқлади

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишУтренний туман во Владивостоке
Утренний туман во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
Жабрдийда олган жароҳатлари туфайли кўрсатилган муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Тошкентда шар сотувчилар ўртасида жой учун юз берган жанжал оқибати аянчли якун топди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати.
Ҳодиса 5 апрель куни ярим тунга яқин содир бўлган.
Нож в руке. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Ҳодисалар
Навоийда ака-ука “ўқрайиб” қараган ҳайдовчини бир неча марта пичоқлади
Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шаҳобчаси ёнида 22 ёшли Достон Қ. ва Алишер А. Ўртасида ўзаро жанжал рўй берган.
Натижада Достон Алишерни ёнидаги пичоқ билан жароҳатлаган. Алишер олган жароҳатлари туфайли кўрсатилган муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Достон Қ.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жанжалда иштирок этган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, улар билан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала