Иқтисод

Ўзбекистон ва Қатар қатор соҳаларда ҳамкорликни сезиларли оширмоқчи

© Пресс-служба МИД РУзАбдулазиз Камилов в Дохе встретился с эмиром Катара шейхом Тамимом бин Хамадом Аль Тани
Абдулазиз Камилов в Дохе встретился с эмиром Катара шейхом Тамимом бин Хамадом Аль Тани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Камилов ва Қатар амири икки мамлакат муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Доҳада Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан қабул қилинди.
Камилов мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар амирига йўллаган мактубини етказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб жиҳатлари тўғрисида фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.
“Томонлар ўзаро сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш зарурлигини таъкидладилар”, - дейилган ТИВ хабарида.
Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича афғонлараро инклюзив музокараларни илгари суришнинг муҳимлиги таъкидланди.
Қатар томони Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2021
Сиёсат
Абдулазиз Камилов Қатарга ташриф буюради
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала