Жамият

Ўзбекистонда бир кунда рекорд даражадаги киши COVID-19 га қарши эмланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
10 апрель куни Ўзбекистонда жами 40 359 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. 10 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жами 40 359 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Мамлакатда шу пайтга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 148 642 нафарга етган.
Таъкидланишича, 10 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича Фарғона вилоятида рекорд қайд этилиб, бир куннинг ўзида 10 минг нафардан ортиқ фуқаро (10 868 нафар) эмланган.
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Жамият
Вакцина олишдан аввал қандай тайёргарлик кўриш ва нималарга эътибор бериш керак
Наманган ва Фарғона вилоятларида коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли 15 минг нафардан ошиб, 20 минг нафарга яқинлашган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат аҳолисини коронавирусга қарши оммавий эмлаш 1 апрелдан бошланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала