Пентагон делегацияси Тошкентда: Ўзбекистон америкалик ҳарбийларга нима учун керак

© AFP 2023 / SAUL LOEBЗдание Пентагона
Здание Пентагона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Oбуна бўлиш
Америка томони билан ҳарбий ҳамкорлик муайян хавф-хатарга эга, чунки Вашингтон бир неча марта шерикларига нисбатан кескин сиёсий ўзгаришни намойиш этган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. 2-6 апрель кунлари Америка Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги стратегия, режалаштириш ва сиёсат бошқармаси (CENTCOM) бошлиғининг ўринбосари, бригада генерали Дюк Пирак бошчилигидаги Пентагон делегацияси Ўзбекистонда ташриф билан бўлди. Даража етарлича жиддий. Таъкидлаш жоизки, CENTCOM ҳарбий-техник ҳамкорликка камроқ, ҳарбий ҳамкорликка эса кўпроқ диққатни қаратади. Бу соҳадаги лойиҳалардан бири – қандайдир бир “Осиё НАТОси”ни тузиш АҚШ иштиёқи.
Артиллеристы армии Узбекистана продемонстрировали новые способы ведения огня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2020
Ўзбек армияси бир йилда қанчалик кучайди
Америкалик стратег ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов икки давлат ўртасида хавфсизлик соҳаси ва ҳарбий ҳамкорликнинг ҳолати, унинг истиқболларини муҳокама қилди. Пентагон делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳридаги кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига ва бошқа объектларига ташриф буюрди.
Пентагоннинг республикага бўлган қизиқиши – азалдан ва кўп томонлама. Ўзбекистон армияси бир неча йилдан буён Марказий Осиёдаги энг қудратли деб эътироф этиб келинади ва бу минтақадаги ҳарбий-сиёсий воқеаларни назорат қилишга интилаётган (ҳатто чегарадош Афғонистондаги стратегик мағлубиятидан кейин ҳам) ҳамда бу майдонда “ўсиб бораётган” Россия ва Хитой таъсирига қарши барча имкони бор усуллар билан курашаётган АҚШ учун муҳимдир.
Военнослужащие США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2021
"Русларнинг нозик жойига урамиз": НАТО нимани режалаштирган
Бу курашда америкаликларнинг тўсиқлари бор. Масалан, Москва ва Тошкентнинг ҳарбий ва ҳарбий-техника соҳалардаги фаол ва ўзаро манфаатли ҳамкорлиги – минтақа барқарорлигини сақлаш ва миллий армия қудратининг энг асосий омили. АҚШ ташаббусни илиб кетишга интилмоқда. Шимолий Америка ва Ўзбекистон ҳудудида турли алоқалар ва қўшма ҳарбий манёврлар билан Вашингтон Тошкент билан ҳарбий ва ҳарбий техника ҳамкорликни аввалги даражасига – 2000 йиллар бошига қайтаришга уринмоқда. У пайтлар республикада Америка ҳарбий ҳаво базаси жойлашган эди (Хонобод). Ва америкаликлар ўзини худди уйларидагидек ҳис қилишганди.
Келажакда воқеалар қандай ривожланидан қатъи назар, америкалик стратегларга бугун осон эмас. Мустаҳкамланган, суверен ва прагматик Ўзбекистон Пентагон билан дўстликдан юқори умидларга эга эмас.

Барчаси Россия ва Хитойга қарши кураш учун

Вашингтоннинг ташқи сиёсати очиқчасига Россия ва Хитойга қарши қаратилган. АҚШнинг янги маъмурияти РФга “узоқ муддатли қамал” стратегиясини танлаган. Бу Ўзбекистон учун нимани англатади?
Америка ҳарбий назарияти душманга қарши тўғридан-тўғри ва билвосита курашишни белгилайди – Пентагон ёки Қўшма Штатларнинг ишонган иттифоқчилари (шериклари) томонидан куч қўлланишига қараб. Устига устак уруш олиб боришнинг ноҳарбий усуллари кундан кунга талабга бойга айланмоқда.
АҚШ Сенатидаги эшитувларда 25 март куни мудофаа вазирининг махсус операциялар бўйича ўринбосари Кристофер Майер деди: “Махсус операциялар кучлари буюк давлатлар Хитой ва Россия чақириқларига ўз имкониятлари мослашувида юксалишга эришди”. Махсус операциялар кучлари қўмондони генерал Ричард Кларк махсус бўлинманинг беш минг жангчиси дунёнинг 62 та мамлакатида борлиги ва Россия ва Хитойга қарши курашда марказий ролни ўйнашига аниқлик киритди. Аввало – руҳий операцияларда фаол иштирок этиш, чет эл фуқароларини “душманларча пропаганда ва ёлғон хабарларга” қарши курашиш курашига жалб қилиш (душманни Вашингтон кўрсатади). Америкалик қонун чиқарувчилар Махсус операциялар кучларининг хориждаги махфий операцияларини кенгайтиришни маъқуллашди.
Ҳукмрон Америка элитаси Фредерик Старр ақлидаги “Катта Марказий Осиё” концепциясига кўра, постсовет майдонидаги Марказий Осиёнинг бешта республикасини Россия ва Хитойдан “ажратиб олмоқ”, уларни Афғонистон ва Покистон билан интеграция қилиш ва Америка таъсирига бўйсундирмоқ зарур.
АҚШ учун минтақа шерикларининг фаровонлиги иккиламчи, лекин жамоат фикри инобатга олинади. Пентагон экспертлари томонидан Марказий Осиёда ўтказилган мониторинг далолат беради: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда Россия Хитой ва АҚШга қараганда энг кўп маъқулланади – респондентларнинг 80 фоизи.
Вертолет Airbus ВВС Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Ўзбекистон Airbus Helicopters компаниясидан вертолётлар сотиб олишни режалаштирмоқда
Вашингтон учун бу муаммо эмас, раҳбарият эса ҳаракатга кечади. Шундай қилиб, 2018 йилда Ўзбекистонда 15 йил ичида биринчи “American Councils for International Education” “ноҳукумат ташкилоти” пайдо бўлди. У АҚШ ҳукумати (Давлат департаменти) томонидан молиялаштирилади. Шунга ўхшаш “бўлажак етакчиларни”, яъни таъсир кўрсатувчи ёш агентларни тайёрлаш тизими Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида фаолият юритади.
Кўп векторли ҳарбий техника ҳамкорлиги Тошкентга турли мамлакатлардан қурол сотиб олиш имконини беради, ва бу, Ўзбекистонга келгусида ҳам дунё марказий кучларидан узоқликда бўлиб, ҳарбий қудратини самарали кучайтиришга имкон берадигандек. Сўнгги йилларда Франция Ўзбекистонга 14 та “Airbus Helicopters” компаниясининг вертолётини, Испания тўртта янги С-295W турбомурватли ҳарбий-транспорт самолётини, Болгария “Arsenal JSCo” компаниясининг граномётлар учун ўқларини, Чехия авиацион радиоэлектрон асбоб-ускунасини етказиб берди. Ҳарбий тахника соҳасида шерикларни танлаш – ҳар бир суверен давлатнинг ҳуқуқи. Лекин шунга қарамай, Ўзбекистон Америка ёки НАТО қуролларини харид қилиб, технология ва Ғарбнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган ташқи сиёсатининг тобелигига тушади (2005-2009 йиллардаги қурол эмбаргосини ёдга оламиз – Андижондаги воқеалардан сўнг).
Бошқа тарафдан, Ўзбекистоннинг НАТО мамлакатлари билан мудофаа ҳамкорлиги фаоллашиши автоматик равишда Россия ва КХШТнинг бошқа мамлакатлари билан ҳарбий ва ҳарбий техника ҳамкорликни чеклайди. Бу эса ривожланишнинг энг муҳим йўналиши.

Ишончли елка

Москва ўзини бирор бир давлат душмани қилиб кўрсатмайди ва “нотўғри” ҳарбий техника ҳамкорлик учун санкциялар билан таҳдид қилиб, ҳеч кимни Қўшма Штатлар билан душман бўлишга чақирмайди. Мутлақо шаффоф, қўшнилар ва ўзи манфаати учун Россия Марказий Осиё йўналишида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга интилади. Бундан Россия ва Ўзбекистон бош штаблари бошлиқларининг Москвадаги учрашуви ва Россия ҚК минага қарши халқаро марказидаги ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ўзаро тажриба алмашиш далолат беради.
Россия ишончли коллектив хавфсизлик тизимини яратишдан манфаатдор ва деярли кўп нарсаларни ғаразсиз қилади. АҚШ ва НАТО миссиясининг узил-кесил қисқарганидан сўнг афғон террорчилик гуруҳлари Россиянинг жанубий чегараларига ҳам таҳдид солишлари мумкин ахир. Ўзбекистоннинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги мустаҳкам позицияларининг кўпи Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари билан ҳарбий ва ҳарбий техника ҳамкорлик туфайли яратилган.
Международные российско-индийские учения Индра - 2017 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Нима учун Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда
Тошкентга ички Россия нархларида жанговар ва ҳарбий транспорт вертолёти, зирҳли техника, ўқотар қурол ва ўқ-дориларни харид қилиш фойдали. Ўзбек армияси 12 та шартномага кўра юқори манёврли қирувчи, Ми-35М вертолёт, радиолокацион мажмуаларни олади. 2020 йил охирига келиб ўзбек армияси қуролланишидагиларини 27 фоизини янгилади. Ўз-ўзидан маълумки, Россия етказиб бериши ҳар турдаги санкция ёки эмбаргодан суғурталанган.
Москва Тошкентга профессионал офицерларни тайёрлашда ҳам ёрдам беряпти – Россия Мудофаа олийгоҳларида 400 нафарга яқин ўзбек ҳарбийлари таҳсил олмоқда. Кейинги интеграция ва икки мамлакат коллектив мудофаа қобилиятини такомиллаштириш учун асослар бор. Ҳатто КХШТнинг “хавфсизлик қуббасидан” ташқари Ўзбекистон бу ташкилот аъзоларининг ёрдамига умид қилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0