Жамият

Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳаракатланишига сабаб бўлган уч киши ишдан олинди

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишПассажир в медицинской маске в вагоне поезда
Пассажир в медицинской маске в вагоне поезда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Метро поезди эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланиши ортидан ҳаракат таркибининг машинисти, электр-чилангари ва катта устаси ишдан бўшатилди
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Тошкент метросида поезд очиқ эшик билан ҳаракатлангани ортидан уч ходим ишдан олинди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК текширув якунларига кўра маълум қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Чилонзор йўналишининг “Пушкин” бекатидан “Буюк ипак йўли” бекатига йўлга чиққан таркиб вагонларидан биттасининг эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланаётгани акс видео тарқалган эди.
Текширув натижаларига кўра, хизмат мажбуриятларини муносиб равишда бажармагани учун ҳаракат таркиби машинисти, электр-чилангари ва катта устаси эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинган.
Бундан ташқари, электр базаси бошлиғининг электр ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш бўйича ўринбосари иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала