Тошкент вилоятида бир нечта фоҳишахона аниқланди

Ноги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқоби остида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган “зарбдор ойлиги” доирасида бир нечта фоҳишахона фаолиятига чек қўйилди.
Вилоят ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, тунги клуб, спа-салон ва сауналарда рейд тадбирлари ўтказилган. Унда Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Бекобод тумани ва Ангрен шаҳрида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилган.
Хусусан, Ангрен шаҳар “Дукент” қўрғонида яшовчи 47 ёшли Х.Ш. ўзи яшаб келаётган дала ҳовлисида фоҳишахона ташкил қилган. У келишилган пулларни мижоздан олаётган вақтида ушланган.
Девушка легкого поведения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2020
Тошкентда массаж салони баҳонасида фоҳишахона очганлар фош этилди
Бундан ташқари, фоҳишалик билан шуғулланган 4 нафар шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддасига (фоҳишалик билан шуғулланиш) билан ҳужжат расмийлаштирилган.
Карантин қоидаларини бузган 24 нафар шахслар аниқланиб, кодекснинг 54-моддасига (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) асосан маъмурий баённома тузилган.
Янгиликлар лентаси
0