Ҳодисалар

Бекободда мансабдорлар “Ёшлар–келажагимиз” дастурининг 301 млн сўмини талон-тарож қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
АТБ “Агробанк” Бекобод филиали, “P.A.” ва “U.X.” МЧЖ мансабдор шахслари 301 млн сўм кредит маблағларини талон-торож қилган.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган.
Аниқланишича, АТБ “Агробанк” Бекобод филиали, “P.A.” ва “U.X.” МЧЖ мансабдор шахслари 301 млн сўм кредит маблағларини талон-торож қилган. Пуллар “Ёшлар-келажагимиз” дастури доирасида ажратилган бўлган.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Ҳодисалар
Берунийда мансабдорлар 872 млн сўмлик минерал ўғитларни талон-торож қилди
Мазкур ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала