Гагарин Тошкентда: биринчи космонавтни подъезда учратган аёл ҳикояси

© Из архива Георгия Димова Космонавт Юрий Гагарин в Ташкенте
Космонавт Юрий Гагарин в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Oбуна бўлиш
Юрий Гагарин - биринчи космонавт, Совет иттифоқи Қаҳрамони Ўзбекистонга, хусусан, Тошкентга бир неча бор ташриф буюрган.
Анна Желеховская. Расмий зиёфат ва учрашувлардан ташқари, дўстлари олдига меҳмонга борган. Масалан, бир куни учувчи Ўзбекистон пойтахтининг марказидаги оддий уйга келади.
Космосга парвоздан кейин Юрий Гагариннинг ҳаёти тубдан ўзгарди. Энди унинг тиғиз иш жадвали хорижга ҳам, совет республикаларига ҳам кўплаб саёҳатлардан иборат эди. Бу халқаро икки йиллик сафар эди. Ўзбекистонда Гагаринни, Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Шараф Рашидов кутиб олган.
"Юрий Гагарин тез-тез Ўзбекистонга келарди. 1961 йилдан 1968 йилгача у олти марта Ўзбекистонга ташриф буюрган. Самимий ва хушчақчақ Юрий Гагарин бизнинг қуёшли заминимизни ва унинг халқини жуда яхши кўрарди. У тадбирларда қатнашиш, диққатга сазовор жойларни кўриш учун келган. Унинг дўстлари орасида - мамлакатимиз кўплари жамоат арбоблари, маданият намояндалари", - дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий баёнотида.
© Из архива Георгия ДимоваКосмонавт Юрий Гагарин в Ташкенте
Космонавт Юрий Гагарин в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Космонавт Юрий Гагарин в Ташкенте
Мана шундай дўстлардан бири ўша йилларда Тошкентда Жуковский кўчасидаги 72-уйда (ҳозирги Содиқ Азимов) яшаган генерал Ефим Пастушенко эди. Машҳур космонавт бир куни уни кўриш учун келади. Юқори мартабали ҳарбий ва Гагарин Гурзуф шаҳрида (Қрим) танишган: 1962 ва 1963 йилларда Юрий Алексеевич у ерда жойлашган ҳарбий санаторийда дам олди.
"Мен ўшанда катта синфда ўқигандим. Айнан қайси йил бўлганини эслай олмайман, аммо тахминан 1962-1964 йилларда. Дугонам Оля Пастушенконинг отаси генерал бўлган. Уларнинг оиласи иккинчи қаватда яшар эди. Ҳар ёзда улар Гурзуфга борар эдилар. у ерда ҳарбий санаторий жойлашган. Гагарин ва унинг оиласи у ерда дам олган. Улар ушбу санаторияда танишган. Оля Юрий Алексеевичнинг қанчалик камтарин ва дўстона бўлганлиги ҳақида қандай гапирганини эсимда бор. Кузда эса у Пастушенколар уйига келган. Уйимиз подъездида (асосий кириш жойида) консьержлар доим навбатчилик қилишган. Қаерга кетаётганимни эслай олмайман, лекин подъезда Гагаринга дуч келдим. Уни танимаслик иложиси йўқ эди, чунки 1961 йилда парвоздан кейин у ҳамма жойда эди: барча телеканал, газета ва журналларда. Подъезда қўшларнинг боллардан бири ва навбатчи Наташа хола ҳам бор эди", - деб эслайди Наталья Антонова, аёл ҳозир ҳам шу манзилда яшайди.
Унинг сўзларига кўра, космонавт қўриқчиларсиз, якка ўзи кириб, шундай деди: "Ассалому алайкум, мен Пастушенконинг ёнига келдим. Уларнинг уйини айта оласизми?"
© SputnikЮрий Гагарин Ташкенте
Юрий Гагарин Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Юрий Гагарин Ташкенте
У ерда бўлганларнинг ҳаммаси том маънода қотиб қолишди, чунки уларнинг олдида Гагариннинг ўзи эди. Навбатчи аёл оиланинг иккинчи қаватда яшашини айтади. Албатта, ҳамма ҳовлида шивирлашиб қолишди, аммо Гагаринга ергашиш жуда ноқулай эди.
"Агар ўша вақтда фотоаппарат ёки ҳозиргидек телефон бўлганида, албатта, ҳаммамиз суратга тушган бўлар эдик. Кейин мен дугонамдан ҳаммасини сўрадим. У бундай учрашувга одатдагидек муносабатда бўлди. Бу жуда меҳмондўст оила, улар доимо жуда кўп меҳмонлар, менимча, шунинг учун Оля бунга жуда оддий муносабатда бўлди", - деб эслайди Наталья Борисовна.
© SputnikДом в Ташкенте, где бывал в гостях Юрий Гагарин
Дом в Ташкенте, где бывал в гостях Юрий Гагарин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Дом в Ташкенте, где бывал в гостях Юрий Гагарин
Гагариннинг Ўзбекистонга қилган саёҳатлари ҳақида жуда кўп архив суратлар мавжуд, аммо уларнинг барчаси асосан республиканинг биринчи раҳбар иштирокидаги суратлар. Бироқ, Юрий Гагариннинг танишлари ёки шунчаки у билан суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлганлар таъкидлашича, у ниҳоятда камтарин ва дўстона одам эди.
© Из архива Георгия Димова Космонавт Юрий Гагарин в Ташкенте
Космонавт Юрий Гагарин в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Космонавт Юрий Гагарин в Ташкенте
Албатта, бугунги кунда бу уйда ҳеч нарса космик орбитага парвоз қилган биринчи одам ташрифи эслатадиган, ўша даврга оид бирон бир ёдгорлик йўқ. Бу учрашув фақат космонавтнинг келишига гувоҳт бўлган, ушбу уйда истиқомат қилувчи кишилар хотирасида қолди.
© SputnikПамятник Юрию Гагарину в Ташкенте
Памятник Юрию Гагарину в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Памятник Юрию Гагарину в Ташкенте
Бироқ Тошкент Ернинг биринчи космонавти ҳақида ёдда сақлайди. Пойтахтнинг Чилонзор туманида Юрий Гагарин ҳайкали ўрнатилди. Бугунги кунда ёдгорлик олдидаги майдонда гуллар ва дарахтлар экилган. Гагарин парвозининг 60 йиллиги шарафига бу ёдгорлик яна диққат марказига айланади. Бир вақтлар Юрий Алексеевични кўрган ёки у билан мулоқот қилганлар, юлдузларни кўрган одам қандай қилиб, юлдуз касаллигидан кучлироқ бўлганлигини ҳурмат билан эслашади.
© SputnikПамятник Юрию Гагарину в Ташкенте
Памятник Юрию Гагарину в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Памятник Юрию Гагарину в Ташкенте
Янгиликлар лентаси
0