Месси - идеал вариант: ҳозирги чемпионлардан ким космонавт бўлиши мумкин?

© REUTERS / ALBERT GEAЛионель Месси
Лионель Месси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Oбуна бўлиш
Хўш, бугунги чемпион ва спортчилардан қайси бири биринчи фазогир ролига муносиб қаҳрамон бўлиши мумкин?
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Бугун Халқаро Космонавтика кунида, Chempoinoat.com ҳозирги спорт чемпионларидан ким Юрий Гагарин ўрнига танловдан ўтиши мумкин эди, - деган саволга жавоб қидириб кўришди.
Дастлаб биринчи фазогирга қўйилган талаблар билан танишайлик. Ўша вақтларда мавжуд космик техника имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, биринчи космонавтга жиддий талаблар қўйилган:

аъло даражадаги солғиқ, ёши 30 дан ошмаслиги, бўйи 170смдан юқори бўлмаслиги ва вазни 68-70 кг дан ошмаслиги керак бўлган. Юрий Гагарин ана шу талабларнинг барчасига мос келган.

Хўш, бугунги чемпионлардан қайси бири биринчи фазогир ролига муносиб қаҳрамон бўлиши мумкин?
Россиянинг энг машҳур хоккейчиси, Александр Овечкин? – Йўқ, чунки унинг бўйи 188 см, вазни 108 кг. У биринчи космик аппаратга сиғмаган бўларди.
Балким футбол юлдузи Криштиану Рональду? – 185 см ва 85 кг, - афсуски у ҳам кераклик ўлчамлардан бироз катта.
Лекин Барселона ҳужумчиси Лионель Месси – идеал вариант бўлиши мумкин. Унинг бўйи 170 см, вазни 70 кг. Уни эртагаёқ фазога учирса бўлади.
Яна кимлар фазогир бўлиш учун энг лойиқ бўлиши мумкин?
Фазогирларни танлашда – биринчи навбатда узоқ вақт давомида катта босимга бардош бериб, ўз хотиржамлигини йўқотмайдиган кишилар танлаб олинади. Маслан Юрий Гагариннинг юрак уриши старт олдидан дақиқасига - 64 маротаба, парвознинг энг мураккаб дақиқаларида – 138 маротаба бўлган.
Спортчилар орасида бундай кишилар, одатда, марафончилар орасида ҳамда триатлончилар орасида учрайди. Нега деганда улар 2-3 соат давомида катта жисмоний нагрузкага дош беришлари мумкин.
Фазогир бўлишга яна бир тоифа, бу “Формула-1” ҳамда “Ле-Ман 24 соат” автопойгасида иштирок этувчи автомобил пилотлари бўлиши мумкин. Улар ҳам 6-7 соат давомида тинимсиз машина бошқаришади.
Янгиликлар лентаси
0