Муҳсин Ҳисомиддинов кураш бўйича халқаро турнирнинг мутлақ вазн ғолиби бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМеждународный турнир на кубок Президента Республики Узбекистан по курашу в Термезе
Международный турнир на кубок Президента Республики Узбекистан по курашу в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Oбуна бўлиш
Мусобақа эркак ва аёллар оасида беш вазн тоифасида бўлиб ўтди. Президент соврин фонди - 100 минг АҚШ долларини ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Термизда кураш бўйича XV халқаро турнирнинг мутлақ вазн тоифасидаги ғолиби аниқланди. Муҳсин Ҳисомиддинов ушбу Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ушбу анъанавий мусоақанинг мутлақ вазн ғолиби бўлди.
Биринчи ўринни олган полвон Ўзбекистон президенти соврини - 10 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланди.
Иккинчи ўринни эгаллаган Дадахон Қурбоналиевга (Тожикистон) - 5 минг доллар, учинчи ўринни қўлга киритган Яхё Имомов (Ўзб) ва Неьматулло Арсланқулов (Тжк) 3,5 мингдоллардан соврин берилди.
Термизшаҳридаги “Алпомош” спорт саройида бўлиб ўтган ушбу мусобақада 26 давлатдан 50 дан ортиқ полвонлар иштирок этишган. Турир эркаклар ва аёллар орасида беш вазн тоифасида бўлиб ўтди. Мусобақа соврин фонди 100 минг АҚШ долларини ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0