Ҳодисалар

Наманганда каналдан мактаб ўқувчисининг жасади топилди: у қотиллик қурбони бўлиши мумкин

© Wikipedia / CC BY-SA 3.0Северный Ташкентский канал
Северный Ташкентский канал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Наманган шаҳрида вояга етмаган қизнинг ўлимида унинг келинойиси гумон қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Наманган вилоятида каналдан бедарак йўқолган вояга етмаган қизнинг жасади топилди.
Наманган вилояти прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, 5 апрель куни фуқаро С.М. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Унда Чортоқ туманида унинг онаси қарамоғида бўлган қизи М.А. мактабга кетиб, бедарак йўқолганлигини билдирган.
Туман прокуратураси марҳума ўқувчи қизнинг яшаш хонадонини кўздан кечирган ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган.
У қотиллик қурбони бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши очилган.
Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2021
Ҳодисалар
Қашқадарёда зовурдан бир фуқаронинг жасади топилди
Тезкор-қидирув натижасида 6 апрель куни вояга етмаган М.А.нинг жасади ташқи тан жароҳатларсиз Катта Наманган канали устидан ўтган кўприк остидан топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, уни 5 апрель куни соат 10:30 да йигирма икки ёшли келинойиси Ф.Қ. мактабдан олиб чиқиб кетган. Кейин ўша каналга олиб бориб, сувга итариб юборган.
Ф.Қ. ҳозирда ушланган ва жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала