Маданият

Нукусда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтади

© Sputnik / Дильшода РахматоваНа открытии города-порта Александрии Оксианской народный певец - бахши воспел на дутаре легенду об Александре Македонском
На открытии города-порта Александрии Оксианской народный певец - бахши воспел на дутаре легенду об Александре Македонском - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Президент қарори билан 2021 йилда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида бўлиб ўтади. Бу президент имзолаган тегишли қарорда белгиланган.
Қарорга кўра, 2021 йилда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида ўтказилади.
Фестивални Қорақалпоғистон Республикасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.
Термизда биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивали бошланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2019
Фото
Афсоналар жонланган кеча: Термездаги халқаро бахшичилик фестивалидан фоторепортаж
Шунингдек, Фестивални жорий йилда ўтказиш муддати санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрель ойида Термиз шаҳрида илк бор халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтган эди. Унда дунёнинг 74 та давлатидан 160 дан зиёд вакиллар қатнашган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала